"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

"Бавария" ўзининг расмий сайти орқали "Манчестер Сити" ҳимоячиси Жоау Канселуни ижарага олганини эълон қилди.

28 ёшли португалиялик билан шартнома муддати 2022/23 йилги мавсум охиригача ҳисобланган.

"Бавария" - буюк клуб, дунёнинг энг яхши клубларидан бири ва мен учун жамоада шундай ажойиб ўйинчилар билан бирга ўйнаш катта шараф. Биламан, бу клуб, бу жамоа унвонлар учун яшайди ва ҳар йили ғалаба қозонади. "Бавария" учун бор кучимни ишга соламан", - дея Канселу сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

28 ёшли ҳимоячи жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!