"Барселона" ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди

"Барселона" ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди

"Барселона" ва Франция терма жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар беради Marca.

23 ёшли французда феморис биcепс йиртилган деб гумон қилинган. Тез орада у чуқурлаштирилган кўрикдан ўтади.

“Барселона” ҳимоячиси Миллатлар лигаси доирасидаги Франция – Австрия учрашувида (2:0) асосий таркибдан жой олди ва 23-дақиқадаёқ алмаштирилди.

Кунде ёзги трансфер ойнасида "Севилья"дан "Барселона"га ўтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!