Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (видео)

Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (видео)

Россиянинг Вологодск вилоятидаги Череповец шаҳрида банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳодиса 8 октябрь куни эрталаб соат 5 да шаҳарнинг Моченков кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган банк бўлимида содир бўлган.

Маълум қилинишича, банкомат эркак уни газ ускунаси ёрдамида очмоқчи бўлган пайтда портлаб кетган. Натижада воқеа жойида эркакнинг ўзи ҳам ҳалок бўлган.

Ушбу бинода истиқомат қилувчилар жабр кўрмаган. Ҳозирда терговчилар ҳодиса тафсилотларини аниқлашмоқда.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!