Ўзбекистондаги айрим банкларда яна нақд валута танқислиги кузатилмоқда. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Orient Finance Bank ўз шохобчаларида 2 минг доллардан ортиқ нақд доллар олишга чеклов қўйган. Бунга нима сабаб бўлганига аниқ изоҳ берилмаган.
Шунингдек, Ziraat Bank'да ҳам катта миқдорда нақд валюта олиб бўлмаяпти. Манбанинг сўзларига кўра, Hamkorbank'нинг бир нечта филиалларида ҳам катта миқдорда нақд валюта олишга чеклов қўйилган.
Ипотека банк матбуот хизматининг Kun.uz'ga маълум қилишича, банкда валюта сотиб олиш билан боғлиқ чекланган лимит ўрнатилмаган.
Ҳозирча ҳеч қайси банк мазкур ҳолатга расмий равишда изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, июнь ва июль ойларида ҳам банкларда валюта танқислиги юзага келганди. Бунинг сабаби мутахассислар томонидан рубль курси Марказий Осиё мамлакатлари миллий валюталарига нисбатан шиддат билан мустаҳкамланишда давом этаётгани билан изоҳланганди.
Шунингдек, Марказий банк пул ўтказмаларининг кескин ошиши Россия ва Қозоғистонда ишлаётган қирғизистонлик ва тожикистонлик муҳожирларнинг ҳам Ўзбекистонга пул ўтказаётгани фонида юз бераётган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Регулятор бунга сабаб сифатида қўшни давлатларда пул ўтказмаларини долларда бериш бўйича тақиқ ва чекловлар ўрнатилганини келтирган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.