Баҳром Назаровдан мухлислар кутган янгилик!

Баҳром Назаровдан мухлислар кутган янгилик!

Халқимиз севган санъаткор Баҳром Назаров мухлисларини концерт хабарлари билан қувонтиришдан тўхтамияпти. 7, 8 март куни Туркияда аншлаг тарзда концерт берган хонанданинг гастрол сафарлари давом этади, дея маълум қилди “popcornuz.com”.

Аввалги хабарларда гастрол сафарлари Исроилда давом этиши хақида маълум қилинган эди. Энди улар қаторига яна бир давлат қўшилди. Хонанда 21 март куни Германиянинг Франкфурт шаҳрида ўз концерти билан меҳмон бўлади.

Наврўз айёмида бу давлатда истиқомат қиладиган мухлисларини хушнуд этишни истаган Баҳром Назаровга омад тилаймиз. Эслатиб ўтамиз, хонанда 16, 17 май кунлари Исроил давлатининг икки шаҳрида концерт беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!