Аёлнинг яланғоч расми учун 10 минг АҚШ доллари талаб қилган эркакка қандай жазо берилди?

A A A
Аёлнинг яланғоч расми учун 10 минг АҚШ доллари талаб қилган эркакка қандай жазо берилди?

Эркак аёлнинг ярим яланғоч қиёфасини телефони орқали суратга олиб, уни интернет тармоқларида тарқатишини айтиб, пул талаб қилган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ўзининг қабиҳ қилмиши билан бегуноҳ бир аёлнинг шаънини топтаган кимсага нисбатан ҳукм ўқилди. Ҳар бир кишининг юрагини ларзага соладиган бу жиноят тафсилотларини сўзлаб бериш ниҳоятда оғир. Аммо шунга қарамай, биз бу жиноий қилмиш балки кимларгадир сабоқ бўлади, деган фикрда уни баён қилишни лозим топдик.

Одатда, қора рангдаги автомашинани тез-тез ювиб туришга тўғри келади. Собир ҳам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) автомашинаси қора рангда бўлгани боис тез-тез автомобилларни ювиш шохобчасига бориб турарди. У табиатан анча кибрли, олифта йигит эди. Қора рангдаги "Нексия"си қора тулпордек товланиб турса, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига шунчалик тортади, деб ўйларди у.

Ўшанда  2011 йилнинг сентябрь ойи охирлари эди. У Чилонзор туманидаги автомашиналар ювиш шохобчаларидан бирига кирди.

Қарасаки, автомашинасини ювдириш учун навбат оқ рангли "Спарк"дан кейин келар экан. У, зерикмаслик учун автомашинаси салонида мусиқани баланд қўйиб, қў­шиққа жўр бўлиб ўтирди. Бу орада оқ "Спарк"нинг эгаси ҳам келди. Собир унга кўзи тушган заҳо­тиёқ "Бай, бай, ана қомату, мана қомат!" деб юборади. Аёл автомашинасини то­за ювилганми ё йўқми, деган мақсадда кўз­дан кечираётганди. Собир эса, ўзини тутиб туролмади, шоша-пиша автомашинадаги кўз­­гуга қараб сочини тўғрилаб қўй­­­ди-да, ташқарига чиқди. У ҳа­мон автомашинасини кўздан кечираётган нотаниш аёлга яқинлашаркан:

— Ассалому алайкум, опа, кечирасиз, бу машина сизникими? — деди.

— Ва алайкум ассалом, ҳа, тинчликми?! — деди аёл ажабланган кўйи.

— Узр, айбга буюрмайсиз, исмингиз нима эди? — дея уни яна саволга тутди.

— Исмим Лола... Вой, нима гап ўзи?! — деди аёл ҳайрон бўлиб унга қараркан.

Собир эса, унга суқланиб тикилганча жим турарди.

Аёл жаҳли чиққанча яна бояги саволини такрорлади. Шунда Собир нима дейишни билмай бир зум довдираб қолди, сўнг тезда ўзини қўлга олиб, яна сўз қотди:

— Сиз билан танишмоқчи эдим, — деди у сурбетларча тиржайиб ва аёлнинг телефон рақамини сўради.

Аёл унинг гапларини эшитиб, бирдан ав­зойи ўзгарди, уни жеркиб ташлади-да, ав­томашинасига ўтириб жўнаб кетди.

Шу тасодифий учрашув Собирнинг сира хаёлидан нари кетмай қолди.

Шу­нинг учун у аёлнинг йўлини пойлаб, ҳат­то автомашина ювиш шохобчасида пойлоқчилик қилишгача борди.

Албатта, Лола ҳам буни сезмай қолмади. Шу боис у бир куни Собирдан очиқ­ сўради: — Ортимдан эргашиб юришни бас қилинг. Мен оилали аёлман. Мақсадингиз нима ўзи?!

Аёлнинг бундай дадил гапиришини кут­маган Собир бирдан довдираб қол­ди. Ам­мо у тезда ўзини қўлга олиб, айёрлик йўлига ўтди:

— Мени нияти ёмон, шилқим йигит деб ўйламанг, — деди у. — Ўлай агар, ўзим ҳам қаттиқ хижолатдаман. Аслида­ самимий ва беғараз бир таклифни айт­моқчи эдим. Шу десангиз, онам тадбиркорлик билан шуғулланадилар. Туркия ва Хитойдан кийим-кечаклар олиб келиб сотадилар. Балки сизнинг бўш вақтларингиз бўлса, онамга ёрдамлашиб турарсиз?! Оилангиз учун қўшимча даромад бўларди. Ишонинг, сизни ўз опамдек кўриб айтаяпман...

Буни қарангки, Лола бу туллакнинг гапларини негадир самимий қабул қил­ди, унга ишонди. Ҳатто у боя йигитга қат­тиқ гапириб юборгани учун хижолат ҳам чекди. "Туппа-тузук, одобли йигитга ўх­шайди", дея у кўнглидан кечирди. Ке­йин­ эса, Собир билан анча гаплашгач, бунга янада ишонч ҳосил қилди ва иккиланмай унга телефон рақамини берди.

Қисқаси, шундан сўнг Собир Лола билан тез-тез қўнғироқлашиб турадиган бўлди. Ҳатто Лола унинг онаси Фароғат опа билан ҳам танишиб олди. Оилавий борди-келдилар бошлангач, Лоланинг турмуш ўртоғи Собирни ўз укасидек самимий қабул қилди. Собирга айнан шу керак эди. У ҳали-ҳануз қа­биҳ ниятидан воз кечмаган, аксинча, қу­лай пайт келишини кутиб юрарди. Бунинг устига Лоланинг андишали, хиёл қўрқоқроқ эканини билгач, у янада дадиллашди.

Собирнинг қабиҳ нияти Лоланинг ет­ти ухлаб, бир тушига ҳам кирмаганди. Шу­нинг учун у турмуш ўртоғи Самар­қанд­га хизмат сафари билан кетганда Собирдан фар­занд­ларини қўшимча дарс­га олиб бориб келишни илтимос қил­ди. Шундай кунларнинг бирида у Собирга яна қўнғироқ қилади. У эса, узоқроқда эканлигини айтиб, узр сўради.

Бироқ кечки пайт Лоланинг ўзи фар­занд­ларини ўқишдан олиб, уйига келса, дарвозаси олдида Собир турганини кўриб, ҳайрон бўлади.

Собир эса, ҳеч нима бўлмагандек, онасининг шошилинч иши чиқиб қолгани, шунга ёрдам зарурлигини айтиб, Лолани ўзи билан боришни илтимос қилди. Лола унинг гапларига шубҳа қил­мади ва болаларини уйида қолдириб чиқди.

Шундан сўнг Лола Собирнинг автомашинасида йўлга тушди.

Собир машинасини номаълум манзил томон ҳайдади. Орқа ўриндиқда ўтирган Лола бунга эътибор бермай хо­тиржам кетиб борарди. Фақат йўл­нинг кимсасиз, хилват жойига етганда, Собир машинасини тўхтади-да, кутилмаганда, Лолага тегажоғлик қилишга тушди.

Лола туғишган укасидек бўлиб қолган Собирдан бундай жирканч қилмишни кутмаган эди. Шу боис у довдираганча Собирни ўзидан нарига суриб ташлашга уринади. Бироқ инсоний қиё­фасини буткул йўқотган Собир унга ташланди...

Карахт бир аҳволда уйига келган аёл кийим-бошини ечиб ахлатга улоқтирди. У шунчалик тушкун ва ожиз аҳволда эдики, ўзидан ҳам, анави махлуқ қиёфасидаги Собирдан ҳам нафратланарди. Ўша тун Лола қон йиғлаб чиқди ва рўй бе­риб ўтган разил ишни эрига айтишга қарор қилди. Аммо эртаси куни Собир қўнғироқ қилиб, агар бировга чурқ этиб оғиз очса, балога қолишини, оиласи бузилиб кетишини, барибир, ҳамма уни айбдор қилишини айтиб, қўрқитишга тушди.

Буни эшитиб, табиатан қўрқоқ Лола нима қилишни билмай қолди.

Ҳақиқа­тан ҳам, эрига оғиз очса, оиласи бу­зи­либ кетиши тайин. Айтмаса, виждон азоби адо қилади. Нима қилиш керак? Қандай йўл тутса, тўғри бўлади? Ўша тўғри йўлни унга ким кўр­са­та­ди? Лола икки ўт орасида қолган эди. Бу ҳақда узоқ ўйлади, аммо эри хизмат сафари­дан қайтгач, индамади... Аммо бу билан унинг дард-изтироблари ка­ма­йиб­ қолмади.

Аксинча, буткул инсонийлик қиё­фасини йў­қотган Собир эри хизмат сафарига ке­тиши билан унинг уйига тап тортмай бостириб келарди...

Энг ёмо­ни, Собирнинг разиллиги шу да­ражага бориб етдики, у аёлнинг шаънини таҳ­қир­лагани ет­маганидек, ундан пул ҳам талаб қилишга тушди. Бир сафар эса, у аёлнинг ярим яланғоч қиёфасини телефони орқали суратга олади-да, уни интернет тармоқларида тарқатишни айтиб, пул талаб қилди.

Бундан ёмони, у ожиз аҳволга тушган аёлга шундай шарт қўяди: — Агар бу суратларни сен олмасанг, эрингга сотаман, у сендан кўпроқ пул беради...

У жирканч иши учун 10 минг АҚШ доллари талаб қилди.

Хайриятки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан унинг бу жирканч жиноятига чек қўйилди.

Албатта, ўзингиз ҳам ҳис этиб турган бўлсангиз керак, бундай аянчли воқеага хулоса ёзиш ниҳоятда оғир. Негаки, инсонийликдек олижаноб қадрият­ сарҳадидан четга чиқиб, ҳам ўзига, ҳам яқин қавм-қариндошларига, ҳам унга ишонган бошқа оилага оғир иснод келтирган кимсани ҳеч бир сабаб билан оқлаб бўлмайди.

 

Акмал ЭРГАШЕВ,

жиноят ишлари бўйича

Шайхонтоҳур тумани судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

"Сизлар бизга террорчи, биз эса сизларга сув берамиз"

Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Нью-Деҳлида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Россия Украинани виждонсизларча ўққа тутмоқда

20 дан ортиқ "Шаҳед" дронлари Украинага учиб кирди, улар аллақачон Чернигов ва Суми вилоятларида бўлиб, Киев томон ҳаракатланмоқда.

Германия Россияга таҳдид қилмоқда

Бу ҳақда Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиус маълум қилди, деб ёзади Berliner Zeitung газетаси.

170 минг доллар пора билан қўлга тушган судья борасида расмий баёнот берилди

Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди

Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.

Россия Украинада янги ҳужумни бошлади

Россия музокараларни манипуляция воситаси сифатида қўлламоқда, тинчликка жиддий интилиш кўрсатмаяпти.

Шомуродов "Рома"нинг "Аталанта"га қарши ўйинини асосий таркибда бошлайди

Италия А Сериясининг 36-турида "Аталанта" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилади.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Қозоғистон Россия билан урушга тайёргарлик кўрмоқдами ёки бу шунчаки ички чорами?

Қозоғистон Россия билан уруш ҳақида гапирди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Путин махсус операциянинг асл мақсадини очиқлади

Россия президенти бу ҳақда “Россия 1” журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида таъкидлади.

Истанбул музокаралари нега самара бермади? Испан нашри Зеленскийни айблаяпти

Украина делегацияси Владимир Зеленскийнинг учрашув олдидан ўзини тутиши туфайли Истанбулдаги музокараларда муваффақиятсизликка учради.

Бир вақтнинг ўзида учта Eвропа Иттифоқи мамлакати Украинага қарши

Сиёсий беқарорлик ва уруш чарчоқлари шароитида Украинани қўллаб-қувватлашни сақлаб қолишга уринаётган европалик расмийлар учун бундай бурилиш жиддий зарба бўлади, дея тушунтиради нашр.

Нега Тошкентда чанг кўтарилди?

Тошкент шаҳрида 17 май куни тушдан кейин чанг бўрони кузатилди.

Путин Америкадан Россия манфаатларига ҳурмат кутмоқда

Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясининг АҚШ миллий манфаатларини ҳурмат қилишини маълум қилди.

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Ханс-Дитер Флик "Барселона" билан янги меҳнат шартномасини 2027 йилгача имзолайди. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

Ғазодаги ҳужумда бир кечада 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

ID ҳозирча вазиятга изоҳ бермади.

Сомалида ҳарбий хизматчиларнинг портлаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди

“Репорт” хабар беришича , бу ҳақда СМС Сомали телеканали Ҳ ижтимоий тармоғида маълум қилди .

Мадриднинг асосий аеропортини 500 га яқин уйсизлар эгаллаб олган

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги асосий аеропортда яшовчи уйсизлар сони 500 нафарга етди.

Макрон: Ғазодаги вазият инсонпарварликка зид

Франсия президенти Эммануел Макрон Ғазо секторидаги гуманитар ҳолатни «инсонпарварликка зид» деб баҳолади.

Путин кўпроқ Украина ҳудудларини эгаллаб олишга қодир эканлигига ишонади, аммо Трампни қаттиқ асабийлаштиришни истамайди - CNN

Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.

Америка қамоқхонасидан 10 нафар маҳбус ҳожатхона тешигидан қочиб кетди - Reuters

Қочқинлар кетишдан олдин деворга табассум белгисини чизиб, "Биз айбдор эмасмиз" ва "Бу жуда осон бўлди, лол" деган хабарларни қолдиришга улгурди.

Favqulodda ҳолатларда нима қилиш керак?

Муҳим телефон рақамлари маълум қилинди.

FT: Путин АҚШ, Европа ва Украина тайёрлаган 22 банддан иборат сулҳ режасини ҳатто кўриб чиқишни ҳам истамади

Нашр манбаларига кўра, ушбу 22 банддан иборат режа Украина ва АҚШ амалдорлари ўртасидаги телефон суҳбатида батафсил муҳокама қилинган.

Россия Истанбул музокараларида Харкив ва Сумини босиб олиш билан таҳдид қилган — The Economist

Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.

АҚШ Европа қитъасидан қисман қўшин чиқариш масаласини муҳокама қилади

АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.

Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

Уларни калтаклаган 3 нафар ўқувчи ҳибсга олинган.

Жабалия вайроналари остидан инграган овозлар эшитилмоқда

Жабалиядаги гувоҳлар вайроналар остидан ҳамон фарёдлар эшитилаётганини айтмоқда.

Қўқон шаҳрида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот

Дастлабки маълумотларга кўра 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.

Мединский: "ҳеч қачон русларни алдашга ва улардан бирор нарса ўғирлашга уринманг"

Мединский музокараларнинг биринчи куни ҳақида Бисмаркка нотўғри нисбат берилган иқтибослар билан сўзлади.

Албания бош вазири Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди

Албания бош вазири Эди Рама Италия бош вазири Жоржа Мелонини қизиқарли тарзда кутиб олди.

Трампнинг триллион долларлик ташрифи: Яқин Шарқдаги тарихий сармоялар!

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.

Россия ҳарбийлари журналистлар қўним топган меҳмонхоналарни қасддан ўққа тутмоқда

Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.

Истанбулда тинчликка янги қадам: Россия ва Украина 1000 киши алмашиши бўйича келишди!

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Истанбулда бўлиб ўтган Россия ва Украина делегациялари учрашуви натижалари ҳақида гапирди.

Исроил армияси Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларига ҳужумларини давом эттирмоқда

Wafa ахборот агентлиги хабар қилишича, Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Қирғоқ шимолидаги Тулкарем ва Нур Шамс қочқинлар лагерларида рейдлар ўтказиш, биноларни бузиш ва аҳолини кўчириш амалиётларини давом эттирмоқда.

Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Аёл йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Тошкентдаги ёнғин қарийб 3 соатда бартараф этилди

Ёнғин тўғрисида хабар 23:58 да келиб тушган бўлиб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 00:03 да етиб борган

Андижонда вояга етмаган бола Spark ҳайдаб, ЙТҲга учради

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Барселонада автомобиль футбол мухлислари устига ҳайдалди

Бу ҳақда BBC хабар берди.

Фаластинлик қочқинлар сони 7 миллионга етди

Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.

Трампнинг "Мега келишуви": Яқин Шарқ учун янги тартиб

Бу ҳақда Israel Hayom юқори мартабали манбага таяниб ёзади.

Берлиндаги Фаластин тарафдорлари намойишида 10 нафар полициячи яраланди

Бу ҳақда Билд нашри хабар берди .

ФҚБнинг собиқ раҳбари Трампга таҳдид солаётган пайтда қўлга олинди

Бу ҳақда Миллий хавфсизлик департаменти раҳбари Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Англия жанубидаги тарихий автомобиль ишлаб чиқариш маркази ёниб кетди

Бу ҳақда “Репорт ” хабар бермоқда Ойна маҳаллий ҳокимият органларига таяниб.

Ғазодаги қурбонлар сони 53 мингдан ошди

2023 йил 7 октябрда Исроил ҳарбий тажовузи бошланганидан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 53 010 нафарга етди. Бу ҳақда чоршанба куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди, деб ёзади Anadolu.

"Уларнинг вазифаси - Москвадан вовуллаш": Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лавров ва Захарованинг баёнотларига муносабат билдирди

ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россия нефти қўлга тушмасдан ўтмоқда” — ЕИ тан олади: ресурс етишмайди

Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.

ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.

Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди

Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.

Зеленский: Украина оккупация қилинган ҳудудларни Россияники деб тан олмайди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.

Фалокат унутилмаган: Накба хотирасида 115 фаластинлик сионистлар томонидан ўлдирилди

Фаластинликлар Накбанинг 77 йиллигини хотирлаётган пайтда жиноятчи Исроил Ғазода 100 дан ортиқ кишини ўлдирди. Янги ҳужумлар Ғазода камида 115 кишининг жонига зомин бўлди, Исроилнинг ўта ўнг қанот кучлари Накба йиллигида Ғарбий қирғоққа ҳужум қилишга ундамоқда.

Франциядаги қамоқхоналарнинг ҳаддан ташқари кўплиги рекордларни янгилашда давом этмоқда

Бу ҳақда Ле Фигаро газетаси ёзмоқда.

Германия Россияга қарши янги санкцияларга қарши

Бу ҳақда “Саҳра Вагенкнечт иттифоқи – ақл ва адолат учун” партияси етакчиси Саҳра Вагенкнехт Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Россиялик олим қурбақа эмбрионларини АҚШГА ноқонуний олиб киргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.

Швейцарияда тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди

Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

Эстония ва Россия ўртасида жанг чиқишига сал қолди

Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.

Теҳрон Трампнинг таҳдидларига кескин жавоб берди: Ғазода 60 минг кишини қайси тузум йўқ қилди? Ғазодаги шундай кенг кўламли вайронагарчиликларга ким сабабчи бўлди?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ислом Республикаси гўёки Яқин Шарқда "террор тарқатаётгани" ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

НАТО Туркияни мақтамоқда

НАТО Бош котиби Марк Рютте Anadolu агентлигига берган шарҳида Истанбулдаги тинчлик музокаралари истиқболини изоҳлаган ҳолда, яқин кунларда Украинадаги вазият яхшиланиши мумкинлигини таъкидлади.

Бразилия президенти Путинга қандай хабар олиб келди?

Россия телеграм-каналлари хабар беришича, Бразилия президенти Лула да Силва Москвага Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг мактубини олиб келган.

Европа Кенгаши Россияга қарши махсус трибунал тузиш бўйича қарор қабул қилди – DW

Европа Кенгаши Вазирлар Қўмитаси Бош котиб Ален Берсега Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича Махсус трибунал тузиш жараёнини бошқаришни топширди.

Парижда криптовалюта миллионерининг қизини ўғирлашга уринди

Сўнгги ойларда Франция ва Европада криптовалюта бизнесининг таниқли шахслари ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаш ёки ўғирлашга уринишлар ҳақида хабарлар кўпаймоқда.

Қуёшда бу йил ҳисобига энг кучли портлаш юз берди

Об-ҳавога таъсирчан одамлар, тайёр туринг, тез кунларда магнит бўрони кузатилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Тошкентда 50 ёшли эркак лифтда 15 ёшли қизга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Судда эркак қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, енгилроқ жазо сўраган.

Қизилтепада 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келинганми?

Аёл пенсияга чиқиш пайтида ушбу хатолик туфайли муаммога дуч келган

Хоразмдаги хонадонлардан бирига астероид тушгани ростми?

Қўшимча қилинишича, ҳодиса содир бўлган манзилда ИИБ ҳамда ФВБнинг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

BBC: Исроилнинг Ғазодаги шифохонага уюштирган ҳаво ҳужуми оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар жароҳатланди

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) эса, бу зарба ҲАМАСнинг “қўмондонлик маркази”га қаратилган аниқ ҳужум бўлганини билдирган.

Ливия пойтахтида тўқнашувлар авж олди

Шаҳарнинг бир қанча ҳудудларида кескинлик кузатилмоқда, деб хабар бермоқда Al Wasat газетаси .

АҚШ вертолёти Япониянинг Окинава шаҳрига пиротехника солинган сумкани ташлади

Бу ҳақда телеканалга асосланиб, “Репорт” хабар бермоқда.

Яман ҳутийлари Бен Гурион аэропортига ракета ҳужуми уюштирди

Яманнинг “Ансор Аллоҳ” исёнчи ҳаракатидан ҳутийлар Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропортига гипертовушли баллистик ракета ёрдамида ҳужум уюштирди.

Уругвайнинг собиқ президенти Хосе Мухика вафот этди

Бу ҳақда Уругвай президенти Яманду Орси ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.

Пентагон АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри можарога йўл қўйди

Пентагон Россия-Украина можароси авж олган тақдирда АҚШ ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри қарама-қаршилик юзага келиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Туркиянинг Муғла вилоятида 6 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпитсентри Датча қирғоқларидан 155 километр узоқликда, манба 20 километр чуқурликда жойлашган.

«Энг қашшоқ» президент...

Уругвайнинг 40-президенти Хосе Мухика — дунёдаги энг қашшоқ президент.

Айбсиз айбдор умрининг 38 йилини қамоқда ўтказди — Буюк Британия

Британиялик Питер Салливан суд хатоси туфайли умрининг 38 йилини қамоқда ўтказди, деб ёзди The Guardian.

DW: АҚШ Жанубий Африкадан биринчи оқ танли қочқинлар гуруҳини қабул қилди

Доналд Трамп маъмурияти Жанубий Африкадан келган оқ танли қочқинларга Қўшма Штатларга тез фурсатда мослашишларини ваъда қилмоқда.

Хитой юани АҚШ билан келишувдан манфаат кўрди

Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга қарши санкцияларнинг 17-пакетини тўлиқ келишиб олди

Унга Венгрия ёки Словакиянинг ветосидан чўчиб, ҳеч қандай "баҳсли таклифлар" киритилмаган.

Путин билан музокара олиб боришга мендан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг вазифам. Ўзимга ҳеч нарсани ман этмаганман - Зеленский

"Путин ўт очишни тўхтатиш ва музокараларни истамайди. У мен билан юзма-юз музокаралардан қўрқади".

Зеленский: Трампнинг Туркиядаги музокаралардаги иштироки Путиннинг иштироки учун туртки бўлади

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Туркиядаги тинчлик музокараларида иштирок этиши Россия етакчиси Владимир Путиннинг у ерга ҳам ташриф буюришига қўшимча туртки беради.

Макрон ва бошқа Европа етакчилари Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айбланди

Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .

Тошкентдаги “дом”нинг томига ноқонуний ресторан қурилгани аниқланди

Фуқаро шаҳарсозлик меъёрлари ва қонунчиликка зид тарзда ўзбошимчалик билан ресторан қурган.

Ўзбекистонда 2024–2025 йилларда 4 931 та порнографик контентга эга веб-сайт аниқланди

Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

Полша президентлигига номзод Украинанинг НАТОГА аъзо бўлишига тўсқинлик қилишга ваъда берди

"Мен Полша қўшинларини Украинага юборишга рози бўлмайман, Украинанинг НАТОГА қабул қилинишига ҳам рози бўлмайман", - деди Ментзен.

Ғарб Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар барбод бўлганини эълон қилди

Бу ҳақда National Interest ёзган .

АҚШ ва Сомали кучлари Пунтлендда террорчиларга зарба берди

АҚШнинг Африка қўмондонлиги ва Сомали федерал ҳукумат армияси ИШИДнинг Пунтленд минтақасидаги марраларига зарбалар берди.

АҚШ ядровий муаммо туфайли Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнотида айтилган.

Европа АҚШ тарифлари туфайли қийин аҳволда

Бу ҳақда Блоомберг ёзади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Триполидаги кескинлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди

Бу ҳақда UNSMILнинг Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида айтилади.

Ўзбекистон Green Card ғолиблари сони бўйича 1-ўринни эгаллади

Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.

Ливияда фуқаролик уруши бошланди

Ливияда фуқаролик уруши бошланди. Пойтахт Триполи портлаш ва отишмалардан қоматга келди, Митига халқаро аэропорти ёпилган.

Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди, 2 киши кабинага қисилиб қолди

Маълум қилинишича, ҳайдовчи ва бир нафар йўловчи машина кабинасига қисилиб қолган.

Кир Стармернинг уйида ёнғин чиқди

Қайд этилишича, қиймати 2 миллион фунт турадиган уйда ёнғин бугун, 12 май куни чиққан.