Ассалому алайкум! Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган, оламдан ўтган, яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча, уларнинг оналари ёшлик пайтида дугоналари билан бир қария чолнинг устидан кулган экан. Қария одам қарғагандек бахтсиз бўлгин деб йўлини давом этиб кетган экан. Оиламизда аёлларнинг бахтсиз бўлишига шу сабабчи бўлиши мумкинми? Яъни қарғиши урганмикин? Ёшим 23 да. Биз 3 та қизмиз. Шу кунгача кўп қийинчиликни кўрдим. Нолимайман, лекин ҳалигача уйимизга битта ҳам совчи келмади. Таъсир қилиши мумкинми? Бу қарғишдан қутулса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Воқеъа сурасини бардавом ўқиган киши фақирлик кўрмайди” деганлар. “Бақара сураси ўқилган уйда сеҳр жодунинг таъсири бўлмайди” деганлар. “Каҳф сураси ўтган ҳафтадаги гуноҳларга каффорат бўлади” деганлар. “Қуръон ўқилинадиган хонадонга фаришталар тушиб Аллоҳнинг раҳмати ёғилади” дейилган. Таҳоратни чиройли қилиб, икки ракъат нафл намози ўқиб, бошни саждага қўйиб, қалбдан ўтказиб нимани сўралса Аллоҳ таоло қайтармайди. Яхши билинг бунда бардавом бўлиш керак. Аллоҳ сизни содиқ ёки содиқ эмаслигингизни имтиҳон қилиб кўриши мумкин. Шунда ташлаб қўймаслик керак. Ҳар куни тунда мустажоб бўладиган дуо бор, бедор ўтказиб Аллоҳдан сўраган ҳолатда ўша вақтни топган инсоннинг дуоси шак-шубҳасиз рад қилинмайди. Уйдан фаришталарни кирмаслигига сабаб бўладиган сурат, ҳайкал, кучук каби нарсаларни кўздан йўқ қилиш керак. Аллоҳ бандасининг қилган тавбасидан беҳад хурсанд бўлади. Валлоҳу аълам!
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
Кейинги пандемия "назарий хавф эмас балки эпидемиологик аниқлик. Бу содир бўлади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам биз тайёр бўлишимиз керак", деди ЖССТ раҳбари.
Бу эса сперма сифатига салбий таъсир қилади. Олимлар айтишича, агар шундай давом этса, 2045 йилга бориб соғлом сперматозоидлар деярли қолмаслиги мумкин.
Буюк Британия 2025 йилда Украинага 4,5 миллиард фунт (долллардаги эквиваленти қарийб 5,8 млрд доллар) ҳарбий ёрдам юбормоқчи, деди Британия Мудофаа вазири Жон Хили.
АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Девис Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг яқин доиралари АҚШ президенти Доналд Трампга суиқасд уюштиришга алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди . Бу ҳақда у YouTube'да гапирди .