Испаниялик олимларнинг кузатувлари натижасида одамлар биринчи марта қора туйнук юлдузни том маънода майда бўлакларга ажратиб ташлаётганини, сўнг уни ютиб, кейинчалик улоқтириб юбораётганини кўришга муваффақ бўлди, деб ёзади «Nur.kz».
Астрономлар таъкидлашича, узоқ вақтлар давомида инсоният юлдузларнинг қора туйнук томонидан ютиб юборилиши ҳақидаги маълумотдан бехабар бўлган, чунки бундай йирик қора туйнуклар Ер сайёрасидан ҳеч қачон кўринмаган.
Олимлар WHТ инфрақизил телескопи орқали Ердан 150 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган Арп 299 галактикаси ядросидаги иссиқлик чақнашини кузатди.
Мутахассислар шундай хулосага келдики, қора туйнук юлдузни Ерда динозаврлар эраси давом этаётган вақтда ютиб юборишни бошлаган. Аммо бу маълумотлар Ер сайёрасигача энди етиб келган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.