Асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган қашқадарёлик эркак 12 йилга қамалди

Асраб олган 13 ёшли қизини зўрлаган қашқадарёлик эркак 12 йилга қамалди

Чироқчи туман судида 6 июнь куни судланувчи К. Т. (1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Чироқчи туманидаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра К. Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми «а» банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қайд этилишича, тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Шунингдек, Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, Жиноят кодексининг 73 ва 74-моддалари талабларига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига текканлик ҳамда ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!