Асилбек Неъматов 4 йил оғир касаллик билан курашгани ҳақида сўзлаб берди

Асилбек Неъматов 4 йил оғир касаллик билан курашгани ҳақида сўзлаб берди

Хонанда Асилбек Неъматов бундан бир неча йил аввал оғир дардга чалиниб, ижодда бир муддат танаффус қилишга мажбур бўлган. Бу ҳақда у «Машҳурлар» лойиҳасига берган интервьюсида сўзлаб берди.

«Касаллик 2007 йил августда бошланган эди . 2-3 йил вақтимни олди бу дард. Рус тилида ‘Панический невроз’ (хавотир неврози) дейилади. Бу касалликда одамга ҳеч нарса ёқмайди, одамларнинг ичига киргингиз келмай қолади. Фақат ёмон хаёллар миянгизга келади. Энди бу ҳолатни менга кўпчилик ‘ўқитворишган, ичингга жин киргизворишган’, деб изоҳлади. 3-4 йил атрофингиздаги одамлар сенга шундай қилишган, деяверишса, бунга ўзингиз ҳам ишониб кетар экансиз. Ваҳоланки, мени шифокорлар тузатди. Бир табиб бор экан, жуда қимматга дорилар қилиб берган. Уни зарар бўлган демайман, организм тозаланган бўлиши мумкин. Лекин кўпроқ асаб тизими билан боғлиқ экан. Жуда қувватим йўқ бўлиб кетганди. Ҳар кеча ‘эртага уйғонармиканман?’ деб ухлардим. Тўрт йил бундай азобдан кейин чиқиб интервью қилиб ўтириш ҳам менимча, мўъжиза»,— дейди хонанда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!