Аргентина футбол федерацияси президенти Мессини терма жамоада олиб қолиш йўлини топди

Аргентина футбол федерацияси президенти Мессини терма жамоада олиб қолиш йўлини топди

Аргентина футбол федерацияси президенти Клаудио Тапиа терма жамоа етакчиси Лионель Мессини қандай қилиб бўлмасин терма жамоада олиб қолмоқчи. Маълумот учун, Месси Россиядаги мундиалдан кейин термадаги фаолиятини якунлаши мумкинлигини эълон қилганди.

“Месси ўз мамлакатини севади. У ўйлашимча, термада қолиши мумкин. Мессини Аргентина термасида сақлаб қолишнинг фақат битта йўли бор, бунинг учун янги терма жамоа тузиш керак. Лео 2018 йилги мундиалдан кейин анча тушкунликка тушиб қолди, мағлубиятда ўзини айбдор ҳис қилди. Аммо биз бор масъулиятни унга юклаб қўймаслигимиз лозим. Месси оддий одам эмас, у суперқаҳрамон”, деди Тапиа.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!