АҚШнинг Украинага ажратган 40 миллиард доллардан ортиқ маблағи нимага сарфланади?

АҚШнинг Украинага ажратган 40 миллиард доллардан ортиқ маблағи нимага сарфланади?

Бугун АҚШ президенти Жо Байден Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Стратегик коммуникациялар маркази пул қаерга сарфланишини изоҳлади:

🔻6 миллиард доллар — Украина Қуролли Кучлари хавфсизлигини таъминлаш учун қурол-яроғ, разведка маълумотларини қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва бошқа ёрдам учун;

🔻 8,7 миллиард доллар — Украинага берилган қурол захираларини тўлдириш учун;

🔻 3,9 миллиард доллар – Европа қўмондонлиги операцияларини молиялаштириш, жумладан, разведка хизматларини қўллаб-қувватлаш учун;

🔻 11 миллиард долларлик қурол-яроғ, ҳарбий ва ҳимоя воситалари ва жиҳозларини Байден Украинага тезлаштирилган суръатда юбориши мумкин — Конгресснинг қўшимча розилигисиз;

🔻 Давлат департаменти учун 13,8 миллиард доллар маъқулланди, бу пулнинг асосий қисми Украина ҳукуматига ўз фаолиятини давом эттиришга ёрдам бериш учун Иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилади;

🔻 4,4 миллиард доллар Украина ва бошқа мамлакатларга озиқ-овқат етказиб беришга йўналтирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!