АҚШнинг Стэнфорд университети тадқиқотчилари инсониятни барча турдаги йўтал, шамоллаш, грипп ва ҳатто ўпканинг бактериал инфекцияларидан ҳимоя қила оладиган ягона бурун спрейи кўринишидаги вакцинани ишлаб чиқишди.
Профессор Бали Пулендран раҳбарлигидаги илмий гуруҳ томонидан амалга оширилган ушбу янгилик тиббиёт оламида сўнгги 200 йил давомида вакциналар яратилиш тамойилини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин бўлган кескин бурилиш сифатида баҳоланмоқда.
Одатда вакциналар маълум бир касалликка, масалан, қизамиқ ёки сувчечакка қарши курашиш учун организмни махсус ўргатади. Аммо «Сcиэнcэ» журналида тасвирланган Стэнфорд олимларининг янги ёндашуви иммунитет тизимини шунчаки «машқ қилдирмайди», балки иммун ҳужайраларининг ўзаро алоқа қилиш усулини тақлид қилади. Бурун спрейи кўринишидаги дори ўпкадаги макрофаг деб аталувчи оқ қон ҳужайраларини доимий шай ҳолатга келтириб қўяди. Натижада, организмга қандай инфекция киришга уринмасин, иммунитет тизими уни дарҳол қайтаришга тайёр туради.
Ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар давомида ушбу ҳимоя эффекти қарийб уч ой давом этган. Олимларнинг таъкидлашича, бундай юқори шайлик ҳолати вирусларнинг ўпка орқали организмга киришини 100 дан 1000 бараваргача камайтирган. Профессор Пулендраннинг сўзларига кўра, ушбу универсал вакцина нафақат грипп ёки CОВИД-19, балки деярли барча маълум вируслар, бактериялар ва ҳатто аллергенларга қарши кенг қамровли ҳимояни таъминлайди.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, янги усул уй чанги оқибатида келиб чиқадиган аллергик астма қўзғалишини ҳам камайтиради. Оксфорд университети экспертлари бу янгиликни «ҳақиқатан ҳам ҳаяжонланарли» деб аташмоқда. Агар инсонларда ўтказиладиган клиник синовлар ҳам муваффақиятли якунланса, бу ихтиро нафас йўллари касалликларига қарши курашда инқилобий қадам бўлади ва мавсумий касалликлар юкини сезиларли даражада енгиллаштиради.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.