АҚШлик 61 ёшли марафончи Қорақалпоқ чўли бўйлаб 42 км масофани босиб ўтади

АҚШлик 61 ёшли марафончи Қорақалпоқ чўли бўйлаб 42 км масофани босиб ўтади

Эртага, 17 сентябрь куни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Prorun.uz югуриш мактаби асосчиси Андрей Куликов ташаббуси билан жамоатчилик эътиборини Орол денгизидаги долзарб экологик муаммоларга қаратиш мақсадида марафон бўлиб ўтади.

Машҳур америкалик ултрамарафончи Дин Карназес билан биргаликда Куликов Орол денгизидан атиги 60 км узоқликда жойлашган, минтақадаги сув ресурсларидан оммавий фойдаланиш натижасида қуриб қолган "Борса Келмас" кўли туби бўйлаб 42 км масофани босиб ўтади.

Марафондан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Орол денгизи экологик фожиасига жалб қилиш, шунингдек, 19-23 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган долзарб глобал экологик муаммоларга бағишланган БМТ Бош Ассамблеясининг 2023-йилги сессиясидаги муҳокамаларни қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришдан иборат


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!