АҚШга янги тропик бўрон яқинлашмоқда

АҚШга янги тропик бўрон яқинлашмоқда

АҚШнинг Флорида штатига янги "Исаиас" тропик бўрони келиши мумкин.

Буни АҚШнинг Бўронларни кузатиш миллий маркази маълумотлари тасдиқламоқда.

Хабарга кўра, ушбу тропик бўроннинг шамол тезлиги секундига 20 метрдан ошади.

Қайд этилишича, Пуэрто-Рикодан 200 километр узоқлашган "Исаиас"  эндиликда АҚШ қирғоқлари томон ҳаракатланмоқда.

Аввалроқ, Пуэрто-Рико ҳукумати яқинлашиб келаётган бўрон туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат ҳолатини жорий этган. Миллий гвардия сафарбар қилинган, соҳил қўриқчилари эса маҳаллий аҳолини сув тошқини хавфи ҳақида огоҳлантирган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!