АҚШда парранда гриппи туфайли тухум инқирози юзага келди

АҚШда тухум нархи кескин ошиб, дўконларда уни топиш тобора қийинлашмоқда. Бунга сабаб – парранда гриппининг кенг тарқалиши, натижада сўнгги ойлар ичида миллионлаб тухум қўювчи товуқлар ҳалок бўлди.
Баъзи супермаркетлар, жумладан Традер Жоэъс, бир киши фақат битта қути тухум сотиб олиши мумкинлиги ҳақида чекловлар жорий қилди.
Ўртача нарх: 12 дона тухум учун 4,15 доллар – бу 2023 йил ёзига нисбатан икки баравар қиммат.
Айрим ҳудудларда тухум нархи 10 долларга етди.
АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу йил тухум яна 20% га қимматлашишини прогноз қилмоқда.
Дефицит мамлакат бўйлаб тухум ўғирликлари сонининг ортишига сабаб бўлди.
Пенсилванияда юк машинасидан 100 000 дона тухум ўғирланди, тахминий қиймати 40 000 доллар.
Шунга ўхшаш ўғирлик ҳолатлари АҚШнинг турли штатларида кузатилмоқда.
Кризис АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятига зарба бермоқда.
Трамп президентликка қайтгач, нархларни туширишга ваъда берган эди, аммо тухум дефицити янги иқтисодий синовга айланди.
Танқидчилар тухум тақчиллигини сиёсий курашда президентга қарши қўлламоқда.