АҚШда Ойнинг бир бўлаги сотилди. Нархи қанчалигини биласизми?

АҚШда Ойнинг бир бўлаги сотилди. Нархи қанчалигини биласизми?

АҚШнинг Бостон шаҳрида Ойдан Ер юзига тушган метеорит кимошди савдосида сотилди, дея хабар беради «Sabah.com.tr».

Олти парчадан иборат 5,5 килограммли Ой метеорити «RR Auction» аукцион савдо уйида 612,5 минг долларга сотилди.

Айтилишича, метеорит Ер юзига тушганидан сўнг намлик туфайли унинг уст қисми ёрилган.

Ноёб тош бошқа метеоритнинг урилиши натижасида Ой сатҳидан анча узоқ вақт олдин кўчган. Шундан сўнг олти миллион км. масофани учиб ўтиб, Ерга тушган. Само жисми 2017 йили Мовританияда топилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!