Америка-Ислом Алоқалари Кенгаши (CAIR)нинг айтишича, ФҚБ одамларни ижтимоий тармоқларда Исроилни танқид қилган постлар юзасидан ноқонуний равишда сўроқ қилмоқда. У агентлик истеъфодаги подполковник Асад Хонни интернетдаги шарҳлари юзасидан сўроқ қилишга уринганига мисол келтиради.
Гуруҳнинг даъво қилишича, ФҚБ 2023 йил октабр ойидан бери мусулмонлар ва бошқаларни нишонга олиб, одамларни ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳақида сўроқ қилмоқда, улар фикрича, сўз эркинлигини жазолаш учун конституцияга зид уринишдир.
❕ Қўшма Штатлардаги энг йирик мусулмон фуқаролик ҳуқуқлари ташкилоти CAIR Хон номидан ФҚБга сўроқ қилишдан бош тортган хат юборди. Ёзда ФҚБ Хоннинг Нешвиллдаги уйига ташриф буюрди ва у йўқлигида унинг қаэрдалиги ва қайтиши ҳақида унинг оиласини сўроқ қилди ва унинг постлари «Америкага зид» эканлигини айтди.
Хоннинг ишида ФҚБ ходимлари уни Исроилнинг Фаластиндаги тажовузкорлигини қўллаб-қувватлаётгани учун Америка расмийларини танқид қилган хабарлари учун сўроққа тутмоқчи бўлишди.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Сурияда Башар Асад режими қулаганидан тўрт кун ўтиб, Дамашқни ўз назоратига олган мухолифат кучлари мамлакатда узоқ вақтдан бери оммавий ишлаб чиқарилган гиёҳванд модда - Каптагоннинг катта захираларини фош этди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.