АҚШда 14 ёшли «ТикТок» блогер қиз ногирон опасини пичоқлади

АҚШда 14 ёшли «ТикТок» блогер қиз ногирон опасини пичоқлади

АҚШда 14 ёшли «ТикТок» блогер Клер Миллер ногирон опасини ўлдиришда айбланди. Бу ҳақда «Дехерто»га таяниб «Газета» нашри деб хабар берди.

Маълум қилинишича, ўсмир 911 рақамига қўнғироқ қилиб, 19 ёшли ногирон опасини ўлдирганини айтган. Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қонга беланган қизни кўрган. Миллер эса доимо опасини ўлдирганини такрорлаб, қўлларидаги қонни ювишга уринган. 

Полиция маълумотларга кўра, жиноят содир этилган пайтда қизнинг ота-онаси уйда ухлаб ётган. 
Қайд этилишича, Миллернинг видеолари бир неча миллион марта кўриладиган «ТикТок»даги саҳифаси оммавий ахборот воситаларида қотиллик ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлгандан сўнг Ижтимоий тармоқларни назорат қилиш бошқармаси томонидан блокланган. 

Таъкидланишича, Миллер вояга етмаган бўлсада, катталар каби суд қилинади. У гаров эвазига озод қилиш ҳуқуқисиз маҳаллий қамоқхонага олиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!