АҚШ ва Хитой 2021 йил декабрь ойидан буён илк бор маслаҳатлашувлар ўтказди

АҚШ ва Хитой 2021 йил декабрь ойидан буён илк бор маслаҳатлашувлар ўтказди

АҚШ ва Хитой ҳарбийлари ҳаво ва денгиздаги ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича икки кунлик ишчи маслаҳатлашувлар ўтказди, учрашувлар Гавайида бўлиб ўтди.

Пентагон маълумотларига кўра, Америка делегациясига АҚШ армияси полковниги Ян Фрэнсис бошчилик қилган.

“Бу йилги мунозараларда АҚШ Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги, АҚШ Тинч океани флоти ва АҚШ Тинч океани ҳаво кучлари вакиллари Хитой Халқ озодлик армиясидаги ҳамкасблари билан учрашди”, — дейилади пресс-релизда.

Охирги маслаҳатлашув 2021-йил декабр ойида бўлиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!