АҚШ президенти Жо Байден ва Украина раҳбари Владимир Зеленский Италияда бўлиб ўтган G7 саммитида хавфсизлик бўйича 10 йиллик икки томонлама шартнома имзолади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Томонлар бу шартномани Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги “кўприк” сифатида кўрмоқда. “Икки томон ҳам хавфсизликни таъминлаш учун Украинага муҳим ҳарбий кучлар, мустаҳкам имкониятлар ва НАТО стандартларига жавоб берадиган мудофаа саноати базасига барқарор сармоя зарурлигини тан олади”, дейилади келишувда.
Бироқ бу АҚШ томонидан Украинани ҳимоя қилиш учун Америка ҳарбийларидан фойдаланиш мажбуриятларини ўз ичига олмайди. Унда Вашингтоннинг Киев олдидаги молиявий мажбуриятлари ҳам ўрин олмаган.
Украина ва бошқа давлатлар ўртасидаги хавфсизлик шартномалари
Япония ҳам G7 саммитида Украина билан хавфсизлик бўйича ўн йиллик шартнома тузди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, Токио 2024 йилда Киевга 4,5 миллиард доллар ёрдам беради ва келишув амал қилиш муддати давомида Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади.
“Гап хавфсизлик ва мудофаа, гуманитар ёрдам, техник ва молиявий ҳамкорлик ҳақида кетмоқда”, — дейди Зеленский.
Ўтган ойларда Украина дунёнинг ўндан ортиқ давлати билан шу каби хавфсизлик битимларини имзолаган. Уларга қуйидагилар киради: Германия, Буюк Британия, Франция, Канада, Италия, Нидерландия, Испания ва бошқалар.
АҚШ Украинага узоқ муддатли моддий ёрдам кўрсатиш, “таълим, консалтинг, разведка, хавфсизлик, мудофаа-саноат” ва бошқа соҳаларда кўмаклашиши кутилмоқда. Ҳужжатда Украинага қуролли ҳужум ёки таҳдид содир бўлган тақдирда, АҚШнинг юқори мартабали амалдорлари украиналик ҳамкасблари билан кейинги қадамлар ва мамлакатнинг мудофаа эҳтиёжларини аниқлаш учун 24 соат ичида учрашиши белгиланган.
G7 саммити 13–15 июнь кунлари Италияда бўлиб ўтади. Саммит давомида Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам келишувларга эришилган. G7нинг барча давлатлари Ғарбда музлатилган Россия активларидан тушган даромаддан фойдаланиб, йил охиригача Украинага умумий қиймати 50 миллиард доллар миқдорида кредит беришга тайёрлигини тасдиқлаган.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.