Вашингтон ва Москва ўзларининг ядровий қуроллари, жумладан, турли базалардаги ядровий каллаклар ва бомбардимончи самолётлар сони тўғрисида маълумот алмашишни тўхтатдилар. Бу ҳақда 28 март, сешанба куни Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг (МХК) стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Америка томони Россия ҳам бу қадамни ташлаган тақдирдагина маълумотлар алмашинувини тиклашга рози бўлади. Аввалроқ, АҚШ мудофаа вазирининг космик сиёсат бўйича ёрдамчиси Жон Плумб Вакиллар палатаси Қуролли кучлар қуйи қўмитасининг эшитувида АҚШ 27 март куни Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги (СҲҚ-3) шартномага мувофиқ ой охирига режалаштирилган ярим йиллик маълумотлар алмашинуви бўйича Россия билан боғланганини айтди, аммо Москва «бу маълумот тақдим этилмайди» деб жавоб берган. «Шунинг учун дипломатик қарши чора сифатида Қўшма Штатлар ҳам маълумот бермайди», деди Плумб ва Россиянинг хатти-ҳаракатларини «масъулиятсизлик» деб атади.
Шу муносабат билан Давлат департаменти вакили Ведант Пател журналистларга тегишли баёнот берди. «Россия шартномага риоя қилмаётгани сабабли, Қўшма Штатлар Россияни шартномага риоя қилишга қайтишга ундаш учун икки йилда бир марта ўтказиладиган алмашинув доирасида Россияга ўз маълумотларини тақдим этмайди», деди у.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.