Америка Қўшма Штатлари Украинага Россия билан музокаралар бошлаш зарурлиги тўғрисида сигнал йўллади. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети ҳузуридаги халқаро тадқиқотлар мактаби ходими Жозеф Иоффе “Time” журнали учун ёзган мақоласида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина президенти Владимир Зеленский яқин кунларгача “пинҳоний бўлиб келган таҳдидга дуч келган”. Иоффенинг ёзишича, бу таҳдид “унинг Ғарбдаги олийҳиммат дўстлари” томонидан келмоқда. Улар “ўта ҳалокатли можарога” қўшилиб қолмаслик учун бор саъй-ҳаракатларини ишга солишмоқда.
“АҚШ президенти Жо Байден ўзининг Киевдаги ҳамкасбига Путин билан гаплашишни бошлаш фурсати етганини ишора қилиб қўйди”, - дея ёзади мақола муаллифи.
Шу билан бирга у шунга ўхшаш мунозаралар мавзуси ўт очишни бас қилиш ва Украина томонидан ҳудудий воз кечишлар бўлиши мумкинлиги хусусида фикр билдирган.
“Ким Киев учун ўлишни ёки Россиянинг Европага газ етказиб бериши қисқараётгани учун музлашни истайди? Париж ва Берлин илк кундаёқ воситачи бўлишга уринишганди. Тўққиз ой ичида Ғарб етакчилари урушдан чарчаган бўлишлари мумкин. АҚШда эса Американинг можарога қўшилишига қарши чиқаётган республика мухолифати ўсиб бормоқда”, - дея хулоса қилган Иоффе.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Россия Украина билан музокаралар учун очиқлигича қолаётганини таъкидлаганди, лекин Киевда Россия томони билан ҳеч қандай музокараларни давом эттирмаслик қонунга айлантирилгани учун ҳозирда бундай имконият кўриб чиқилмаяпти. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "агар кимдир музокаралар йўли билан ечим топишдан манфаатдор бўлса, биз тинглашга тайёрмиз" деган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.