Қўшма Штатлар Украина президенти Владимир Зеленскийга Россия-Украина урушини тугатиш учун Вашингтон томонидан ишлаб чиқилган рамка режасини қабул қилишни таклиф қилади.
Reuters манбаларга таяниб, ушбу режа тафсилотларини ошкор қилди.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳужжат лойиҳасида, жумладан, Киевга айрим ҳудудлар ва айрим турдаги қуролларни бериш, шунингдек, Украина қуролли кучлари сонини қисқартириш кўзда тутилган.
Вашингтон Киевдан ушбу режанинг асосий бандларини қабул қилишини истайди, дейди манбалар.
Аввалроқ Politico Оқ уйнинг юқори мартабали мулозимига таяниб, шу ҳафтанинг бошида кутилаётган Россия-Украина урушини тугатиш бўйича рамка келишуви бўйича эҳтимолий келишув ҳақида хабар берган эди. Айни пайтда Ахиос Россия ва АҚШ 28 банддан иборат янги тинчлик режаси устида яширинча иш олиб бораётгани ҳақида хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, режани АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткофф ишлаб чиқмоқда, у Россия президентининг хорижий давлатлар билан сармоя ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раҳбари Кирилл Дмитриев билан концепцияни муҳокама қилган.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ушбу нашрларни шарҳлар экан, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Аляскадаги саммитидан кейин ҳеч қандай “янгилик” бўлмаганини маълум қилди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.