Америка Қўшма Штатлари томонидан терроризмга алоқадорликда айбланиб қидирувга берилган “Толибон” етакчилигидаги Афғонистон ҳукумати ички ишлар вазири Сиражуддин Ҳаққоний Абу-Дабига ташриф буюрди ва у ерда БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.
Амирликларнинг WАМ ахборот агентлиги хабарига кўра, давлат раҳбари Қаср аш-Шати саройида Ҳаққоний бошчилигидаги «Толибон» ҳаракати делегациясини қабул қилди. Учрашувда «томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатларни таъминлаш ва минтақавий барқарорликни таъминлаш мақсадида алоқаларни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар».
Амирлик ҳукумати ахборот агентлиги томонидан эълон қилинган фотосуратлардан бирида президентнинг Афғонистон делегацияси билан учрашгани акс этган, улар орасида разведка хизмати раҳбари ва “Толибон”нинг сиёсий қаноти аъзоси Абдул Ҳақ Восиқ ҳам бор.
Таниқли мужоҳид қўмондони Жалолиддин Ҳаққонийнинг ўғли Сиражуддин “Толибон”нинг Покистон-Aфғонистон чегарасидаги молиявий ҳамда ҳарбий активларини назорат қиладиган "Ҳаққоний тармоғи"ни бошқаради. Тахминларга кўра, Ҳаққоний 40-йилларнинг охири ёки 50-йилларнинг бошларида туғилган. АҚШ Давлат департаменти уни ўта хавфли халқаро террорчи деб тан олди ва унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 10 миллион доллар мукофот таклиф қилди.
Бирлашган Араб Амирликлари "Толибон" билан алоқаларни, жумладан, иқтисодий алоқаларни давом эттирадиган кам сонли давлатлардан биридир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.