АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 26,4 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш лойиҳасини қабул қилди
![АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 26,4 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш лойиҳасини қабул қилди АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Исроилга 26,4 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш лойиҳасини қабул қилди](/photos/news/No0jjemopuNydkS.jpeg)
АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси кўпчилик овоз билан Исроил ҳукуматига 26,4 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.
РИА Новости хабарига кўра, ҳужжатни 366 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган, 58 нафари унга қарши чиққан.
Ҳужжат ҳозирда АҚШ Сенатига кўриб чиқиш учун юборилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).