АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Хитойга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Хитойга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани масалалари бўйича ёрдамчиси Даниел Критенбринк 14-16 апрель кунлари Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Репорт».


Маълумотларга кўра, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Хитой ва Тайван ишлари бўйича бош директори Сара Беран ҳам Хитойга боради. АҚШ расмийлари очиқ мулоқот линияларини сақлаб қолиш ва рақобатни масъулият билан бошқариш мақсадида Хитой расмийлари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!