Апрелда қанча колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани айтилди
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-апрель ойларида фақатгина йирик корхоналар томонидан 2,7 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,6 % га ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг апрель ойида йирик корхоналар томонидан 0,6 минг тонна колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).