“Apple” янги “iPad Pro” ва “iPad Air” моделларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширди, улар расман май ойида тақдим этилади, деб хабар берди “Bloomberg”.
Шу пайтда “iPad Pro” 2018-йилдан ва “iPad Air” эса 2022-йилдан бери биринчи марта янгиланади.
“Дастлаб янги “iPad”ларни март ойининг охири ёки апрел ойининг бошларида чиқаришни режалаштирилган эди, бироқ компания ҳали ҳам уларнинг дастурий таъминоти устида ишламоқда”, – дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, экранлар мураккаб янги ишлаб чиқариш усулларини талаб қилади, бу эса кечикишга олиб келди.
“iPad Pro” планшетларида “Apple” компаниясининг янги M3 чипи, аниқроқ OLED дисплей, шунингдек, “Magic Keyboard” ва “Apple Pencil” стилусларининг янгиланган версиялари билан мос келади.
“iPad Air” янги процессорга эга бўлади ва 12,9 дюмли версияси ҳам бўлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.