Анвар Анваров Грециядаги халқаро турнирда мавсумнинг энг яхши натижасини кўрсатди

Анвар Анваров Грециядаги халқаро турнирда мавсумнинг энг яхши натижасини кўрсатди

Грециянинг Каламата шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров олтин медални қўлга киритди.

Узунликка сакраш секторида иштирок этган юртдошимиз 8.17 метр натижа қайд этди.

Қайд этиш жоиз, мусобақада қатнашган бошқа ҳеч бир атлет 8 метрлик натижани такрорлай олмади.

🥇 Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.17 метр
🥈 Амовис Далмеро (Колумбия) - 7.88
🥉 Жюл Поммер (Франсия) - 7.78


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!