"Aniq.uz"га мурожаат: "Илтимос, интернетни 1 ой текин қилишсин"

"Aniq.uz"га мурожаат: "Илтимос, интернетни 1 ой текин қилишсин"

Айни дамда фуқароларимиз карантин ҳолатида ва кўпчилик кўчага чиқаётгани йўқ. Бу эса коронавирусга қарши курашиш йўлида энг самарали чора-тадбирлардан бири.

Сайтимизга фуқаролардан айни шу масала бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда. Уларнинг аксарияти интернетни текин ёки имкон қадар арзон қилиш бўйича фикр билдирган. "Агар мобиль алоқа операторлари бир ой интернетни текин қилишса, ҳеч ким кўчага чиқмайди", дейди фуқароларимиздан бири.

P/S. Бу таклифда жон бор. Чунки истасак-истамасак, айримларнинг даромади камаяди. Қолаверса, ҳар бир соҳа бугунги долзарб пайтда савоб ишга қўл уриб, ёрдам қўлини чўзмоқда. Умид қиламизки, мобиль алоқа операторлари ҳам бу ишлардан четда қолишмайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!