Андижондаги Халқ банки филиалида мижозга қалбаки доллар берилди

Андижондаги Халқ банки филиалида мижозга қалбаки доллар берилди

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида мижозларга қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Хонобод филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Маълум бўлишича, ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказган. Шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!