Андижондаги “Қорадарё”да сув оқими кўпайди(ми)?

Андижондаги “Қорадарё”да сув оқими кўпайди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги “Қорадарё”да сув оқими кўпайгани ҳақида турли хабарлар кузатилмоқда. ОАВ вакиллари ҳамда блогерларни аниқ маълумот билан таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги мазкур вазиятни ойдинлаштиришни лозим кўради.

Тармоқлардаги видеолавҳаларда тасвирланган жой “Куйганёр” гидроузели. Тасвирлардаги сув ҳажми эса сониясига 468 метр кубни ташкил этади. Ушбу гидроузел ҳар сонияда 1200 куб метр сувни ўтказиш қувватига эга. Мутахассислар гидроузел қуввати 1500 куб метргача етишини билдиришмоқда. Тасвирлардаги оқим эса техник жиҳатдан гидроузелнинг ярим қувватидан камроқ ҳажмга тўғри келмоқда.

Шунга қарамай, вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан ҳозирда барча ҳолатлар ҳамда дарё оқими узлуксиз кузатилмоқда ва дарёнинг ҳар бир ҳудуди назоратга олинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!