Андижонда ёнғин содир бўлган уйнинг том қисми янгидан қуриб берилади
![Андижонда ёнғин содир бўлган уйнинг том қисми янгидан қуриб берилади Андижонда ёнғин содир бўлган уйнинг том қисми янгидан қуриб берилади](/photos/news/fk68zLsx1l6c49H.jpeg)
11 феврал куни Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги икки қаватли уйда ёнғин юз берди. Ёнғин 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёрдамида ўчирилди.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, мазкур вазият вилоят ҳокими томонидан назоратга олинган. Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этиш ишларидан сўнг, аҳолини қўллаб-қувватлаш ишлари ташкил этилган.
Ҳозирда уйни тезкор тартибда таъмирлаш ҳаракатлари бошланган. Аҳоли вакиллари овқатланиши ва бошқа заруриятлар юзасидан барча керакли шароитлар яратилмоқда.
«12 февралдан уйнинг том қисмини янгидан барпо этиш ишлари бошланади», дейилади хабарда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).