Андижонда севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлган йигитнинг ўзи оқиб кетди

Андижонда севган қизини каналдан қутқармоқчи бўлган йигитнинг ўзи оқиб кетди

Андижонда 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Аниқланишича, ҳодиса Марҳамат туманидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан сўралган гувоҳларнинг кўрсатмасига кўра, Марҳамат туманида яшовчи 2003 йилда туғилган Н.А. шу туманда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган Х.Г.ни каналга тушиб кетгани сабабли қутқариш мақсадида сувга тушган. Шу пайт Х.Г.ни атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аммо, йигит оқиб кетган.

Орадан уч кун ўтиб, йигитнинг жасади каналнинг "Полвонтош" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.

Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!