Андижонда пиёзнинг янги нави яратилди

Андижонда пиёзнинг янги нави яратилди

Андижон илмий-тажриба станциясидаги олимлар томонидан пиёзнинг “Малла” нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Ҳозирда ушбу нав учун патент олишга ҳужжатлар топширилган. Таъкидланишича, ушбу нав интенсив усулда етиштирилаётгани билан ажралиб туради.

“Янги пиёз навининг уруғи ерга мартнинг дастлабки ўн кунлигида сепилади. 15 сотих ер майдонига 10-12 килограмм пиёз уруғи сепилади, шу майдондан териб олинган пиёзбошчалар бир гектар майдонга етади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, янги пиёз навининг афзаллиги шундаки, у одатий пиёзларга қараганда бир ой олдин пишиб етилади.

Шунингдек, ушбу тажриба станциясида саримсоқ ҳам экилиб, етиштирилмоқда. Ўтган йил августда саримсоқ экилган бўлиб, ушбу маҳсулотни жорий йил май ойи бошларида экспорт қилиш режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!