Андижонда озодлик эвазига 12 минг доллар пора олган ИИБ мансабдорлари қўлга тушди

Андижонда озодлик эвазига 12 минг доллар пора олган ИИБ мансабдорлари қўлга тушди

 Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг Тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, улар ўзаро келишган ҳолда ЖКнинг 1412 (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 182-моддалари (Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан айбланаётган фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини ваъда қилишган. Уларга бунда суд идораларидаги мансабдор шахслар кўмаклашишига ишонтиришган. Бунинг эвазига эса 12 минг доллар талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда терговчи ва ҳибсхона бошлиғи фуқаронинг опасидан сўралган пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!