Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси қарорида акс этишича, “А.Ч.” МЧЖнинг 9 турдаги солиқ тўловларидан қарздорлиги йиғилиб қолган. Булардан энг йириги айланма солиқ қарзлари ҳиссасига тўғри келади. Унинг миқдори 1,6 млрд. сўмни ташкил этса, тўланмаган мол-мулк солиғи 477 млн. сўмга бориб етган. Бундан ташқари, жамият солиқ қонунчилигини бузганлиги учун тортилган 251 млн. сўм молиявий жарималарни ҳам тўламаган.
Солиқ қарздорликлари йиғилиб, қарздор жамият давлат бюджетига жами 2,5 млрд. сўмни тўлаши бўйича 26.04.2022 йилда қарор чиқарилган.
Мажбурий ижро бюроси Олтинкўл туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, қарздор жамият вакилларини бир неча маротаба огоҳлантирган. Бироқ, қарздор 2,5 млрд. сўм солиқ қарзидан 20 млн. сўмнигина тўлаган холос. Қолган қарздорлик қопланмаган.
Натижада, қарздорга тегишли Олтинкўл тумани, Катта Оқтепа МФЙда жойлашган 40 440 кв.м ер майдонига эга ишлаб чиқариш бино-иншоотлари хатлаб қўйилган. Шундан сўнг ҳам қарздорлик қопланмагач, мулк сотувга чиқарилди. Энг ачинарлиси, бинонинг бошланғич нархи 4,3 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этади.
Шундай қиммат нархдаги ишлаб чиқариш биноси “e-auksion” савдо платформасига сотиш учун жойлаштирилган.
Ҳозирда ижро ҳаракатлари давом этмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.