Андижонда 100 гектар ерни 135 000 долларга сотмоқчи бўлган мансабдор шахсларга жазо тайинланди

A A A
Андижонда 100 гектар ерни 135 000 долларга сотмоқчи бўлган мансабдор шахсларга жазо тайинланди

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди:

“2021 йил 4 июнь куни Андижон вилояти судида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси лавозимида ишлаган Ойбек Абдужалилов, “Универсал водий гипс” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган Абдулҳамид Усвалиев, фуқаро Абдураҳмон Усвалиев ва Андижон вилояти ҳокимлиги Иқтисодий тарақиёти ва камбағалликни қисқартириш Бош бошқармаси ғазначиси лавозимида ишлаган Умиджон Солиевга оид жиноят ишини кўриб чиқди.

Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, судланувчи О.Абдужалилов вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси” бош мутахассиси вазифасида 2019 йил 1 ноябрдан ҳозирги кунга қадар ишлаб келиб, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир У.Солиев ҳамда Абдулҳамид ва Абдураҳмон Усвалиевлар билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлганлари ҳолда жабрланувчи И.Дадаходжаевга Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун жами 100 гектар ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб беришлари эвазига, фирибгарлик йўли билан уни жами 135 000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, И.Дадаходжаевдан 2021 йил 26 март куни ушбу пуллар ҳисобидан дастлаб 7 000 АҚШ долларини олиб, 2021 йил 29 март куни қолган 128 000 АҚШ долларини Андижон шаҳар, Бўстон даҳасида жойлашган “УзДонгЯнг-Ко” қўшма корхонаси олдида олаётганларида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Шунингдек, шу куни О.Абдужалиловнинг ихтиёрий розилигига кўра давом эттирилган тезкор тадбирда, вилоят ҳокимлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси хўжалик мудири-кассир вазифасида ишлаб келган У.Солиев жабрланувчи И.Дадаходжаевдан Хўжаобод туман ҳокимияти мансабдор шахслари орқали туман ҳудудидан чорвачилик фермер хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб, ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан талаб қилинган 135 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллардан ўзига тегишли 70 000 АҚШ долларини жиноий шериги О.Абдужалиловдан Андижон шаҳар, Пушкин кўчасида жойлашган Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалининг автотураргоҳида олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚК департаменти Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Юқоридаги қайд этилган жиноий ҳаракатлар учун О.Абдужалилов Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой, Абдулҳамид Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, Абдураҳмон Усвалиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой, У.Солиев Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, унга 3 йил мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

АПЛ. «Саутгемптон» - «Манчестер Сити». Ҳусанов бугунги баҳсда иштирок этмайди

Англия чемпионатининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Саутгемптон» клуби меҳмони бўлади.

Россия С-300/400 макетлари билан дунё кўзини алдамоқда!

Россия Қуролли Кучлари Узоқ Шарқда ҳаво мудофааси даражасини сақлаб қолгандек кўриниш учун С-300/400 зенит-ракета комплексларининг макетларини ўрнатмоқда.

Украина Ўзбекистонга санкция жорий қилди. Учта компания ва бир фуқаро “қора рўйхат”да

Эълон қилинган фармонга кўра, жами 58 нафар жисмоний ва 74 нафар юридик шахсга нисбатан чеклов чоралари қўлланилган, улардан 67 нафари Россия Қуролли кучларига ҳарбий технологиялар етказиб беришда айбланган.

"Реал"да кутилмаган қарор! Анчелотти "Барса"га қарши Арда Гюлерни асосий таркибда туширади

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 35-турида "Барселона" меҳмони бўлади.

АҚШ Украинада абадий уруш ўтказиш истагини эълон қилди

Бу ҳақда профессор Питер Кузник РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

Ҳусановсиз "Манчестер Сити" Чемпионшипга тушиб кетган "Саутгемптон"ни енга олмади

"Манчестер Сити" Англия чемпионатининг 36-турида "Саутгемптон" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

“Ота-онам мен билан гаплашмайди…” Блогер Марям Тиллаева шахсий ҳаёти ҳақида интервью берди

Халқдан ўғирланган пулларга яшаётганимиз ҳақидаги гап-сўзлар мен ва оиламга ёпиштирилган бир тамға.

Хотира ва қадрлаш кунида Ўзбекистон байроғи билан чиққан ёшлар руспарастлар қаршилигига учради

Ҳатто айримлар бу ҳаракатни USAID ёки “Миллий тикланиш” партияси раҳбари раҳбари Алишер Қодиров билан боғлашга уринишган.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

"Реал" футболчиси қамоққа тушиши мумкин

Иш прокуратурага юборилди.

Энди тожикистонликлар Россия пенсиясини олиши мумкин

Россия Федерацияси ҳукумати ушбу пенсия таъминоти соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани маъқуллаган.

НАТО бош котиби Рютте мудофаа саноатидаги "Россиянинг катта муваффақиятлари" ҳақида бонг урди

НАТО бош котиби Марк Рютте мудофаа саноатини ривожлантиришда "Россиянинг катта муваффақиятлари"дан хавотирда.

Россия ишчи кучига жуда муҳтож

Россия иқтисодиётининг секинлашиши ва айрим тармоқларнинг қисқариши туфайли кадрлар танқислиги пасаймаяпти.

Осиёда COVID-19 нинг янги тўлқини тарқалди

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Россиянинг нефт экспортидан тушуми апрель ойида кескин камайди — ХЭА

Март ойига нисбатан тушум 1,13 млрд долларга камайган. Бу экспорт ҳажми ёки нархдаги пасайиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

“Россия нефти қўлга тушмасдан ўтмоқда” — ЕИ тан олади: ресурс етишмайди

Европа Иттифоқи Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роберт Бригер маълум қилишича, ҳозирда Европа Иттифоқида Россия нефтини ташиётган танкерларни ушлаб қолиш операциясини бошлаш учун етарли ресурслар мавжуд эмас.

ЖСТ раҳбари: Глобал савдо инқироздадир

Қўшма Штатлар ва бошқа мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама тариф келишувлари адолатли савдонинг асосий тамойилини бузиши мумкин.

Ўзбекистон Россияда Топ-10 севимли саёҳат йўналишига кирди

Бу ҳақда Россия туроператорлари ассоциацияси директори Майя Ломидзе “Марказий Осиёга Uzbekistan Airways қанотларида” биринчи йиллик форумида айтиб ўтди.

Зеленский: Украина оккупация қилинган ҳудудларни Россияники деб тан олмайди

Украина президенти Володимир Зеленский Россия назоратидаги вақтинча оккупация қилинган ҳудудлар бўйича ҳеч қандай юридик тан олиш бўлиши мумкин эмаслигини қатъий таъкидлади.

Фалокат унутилмаган: Накба хотирасида 115 фаластинлик сионистлар томонидан ўлдирилди

Фаластинликлар Накбанинг 77 йиллигини хотирлаётган пайтда жиноятчи Исроил Ғазода 100 дан ортиқ кишини ўлдирди. Янги ҳужумлар Ғазода камида 115 кишининг жонига зомин бўлди, Исроилнинг ўта ўнг қанот кучлари Накба йиллигида Ғарбий қирғоққа ҳужум қилишга ундамоқда.