Шу йилнинг апрель ойи иқлимий қийматларга нисбатан илиқроқ бўлди. Ойнинг биринчи ярмида ўртача ҳарорат меъёрдан ўртача 4-7 даражага юқори бўлган.
“Ўзгидромет агентлиги“нинг хабар беришича, максимал ҳаво ҳарорати асосан 23-28 даража атрофида, энг илиқ кунларда эса 30-32 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 34-36 даража бўлиши кузатилди.
18-20-апрель кунлари ҳаво ҳарорати меъёрдан 3-8 даражага кескин пасайди. Ҳавонинг салқин бўлиши узоқ вақт давом этмади ва учинчи ўн кунлик бошидан ҳарорат яна кўтарила бошлади. Энг илиқ даврда (шимолда 26-27-апрель кунлари, республиканинг қолган қисмида 27-28-апрель кунлари) кундуз кунлари ҳаво 35-37 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-39 даражагача исиди.
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун апрель ойларида максимал ҳарорат рекорди ёки рекорд қийматларига яқин бўлди.
Апрель ойи жуда қуруқ бўлди.
Биринчи ва иккинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида (ўн кунликда 2-3 кундан, тоғларда 4-5 кундан) ёмғир ёғиши кузатилди. Ёмғир асосан бир оз ва ўртача жадалликда ёғди. Асосан айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 2-3 кун давомида бир кеча-кундузда миқдори 15 мм дан 27 мм гача, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида (Майдонтол) 45 мм гача бўлган кучли ёмғир ёғиши кузатилди.
Апрель ойининг учинчи ўн кунлигида республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. Республиканинг аксарият ҳудудларида апрель ойида ёғингарчилик миқдори меъёрга нисбатан кам бўлди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ва Хоразм, Навоий вилоятларининг айрим жойларида бир ойда ёғингарчилик меъёр атрофида, баъзи жойларда эса меъёрдан кўп бўлиши қайд этилди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
ТИВ матбуот котиби Георгий Тихий шундай деди: Путин Зеленский билан Истанбулда учрашиш ва урушни тўхтатиш бўйича жиддий музокара ўтказиш ўрнига, Россиядан фақат шахсий ҳақоратлар эшитилмоқда.