Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди

Андижон туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда фуқаро М.И. ўз уйида 45 та тўпламдаги “Bitmain” майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига улаб, жами 323,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!