Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими билан боғлиқ беҳаё суратлар фотошоп экан?!

Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими билан боғлиқ беҳаё суратлар фотошоп экан?!

Андижон ҳокимиятида собиқ ҳоким билан боғлиқ сурат "фотошоп" экани айтилмоқда. Бу ҳақда "everyday.uz"  ёзмоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Дилмурод Раҳматуллаев ва аёл иштирокидаги суратлар тарқаб кетган эди. Ўша вазиятдан сўнг Раҳматуллаев лавозимидан бўшатилган. 

Бугун ҳокимият матбуот хизмати ўша суратларга изоҳ берди. Уларнинг таъкидлашича Раҳматуллаев суратлар сабаб ишдан бўшатилмаган. У ўз фаолиятида йўл қўйган хатолик - фуқаролар мурожаатлари билан ишламаганлиги учун ишдан кетган. 

"Ижтиомий тармоқларда ўша суратлар тарқалганда мен ҳоким билан бирга эдим. У жуда ҳайратланди ва бу "фотошоп" эканини айтди. Уни кимдир "шантаж" қилмоқчи бўлди. Мен унга ишонаман. Ҳаммаси "фотошоп"да қилинган. У ҳозирда депрессия ҳолатида. Унга осон эмас", - деди ҳокимият матбуот котиби Гулшаной Қўчқорова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!