Андижон шаҳрида ёнғин содир бўлди

Андижон шаҳрида ёнғин содир бўлди

Бугун, 20 ноябрь куни соат 21:09 да Андижон вилояти Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:18 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинган ва ҳозирда ёнғин ўчирилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!