Андижон ҳокими билан учрашган ёшларга муаммоларни гапирмаслик уқтирилдими?

Андижон ҳокими билан учрашган ёшларга муаммоларни гапирмаслик уқтирилдими?

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида “Ҳокими билан учрашувда қатнашганларга муаммоларни гапирмаслик кераклиги уқтирилди” деган маънода мурожаатнома тарқалган эди.

Унда, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг “Шаббода” лагерига келиши арафасида бюджет ходимлари мажбуран ишлатилганиҳақида ёзилади.

Шунингдек, вилоят ҳокими 5 феврал куни уни кутиб турган юзлаб фуқаролар олдида тўхтамай, Хўжаободдаги тўйга кетиб қолди ва табиий газ муаммосини кўтармоқчи бўлган одамлар совуқда соатлаб кутди, дейилади. Кейинроқ ҳоким келгач, учрашувга маҳалла ёшлари олиб борилди. Уларга муаммоларни айтмаслик тайинланди.Кўзбўямачилик учун учрашувда қатнашган ёшларга камзул ҳам кийдирилди. Хуллас, вилоят ҳокими билан учрашув сценарий асосида ўтказилди, дейилади хабарда.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 

Ушбу мурожаатнома юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

“Ушбу мурожаат юзасидан Балиқчи тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилиб, масала атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хусусан, хабарда “Вилоят хокими 5 февраль куни уни кутиб турган юзлаб фуқаролар олдида тўхтамай, Хўжаободдаги тўйхонага кетиб қолди”, -деб ёзилган. Вилоят ҳокими аввало, Хўжаободдаги тўйхонага эмас, Файзиобод маҳалла гузарига тўпланган ёшлар олдига эмас, ўша жойда ҳозир бўлган оддий фуқаролар, маҳаллий аҳоли олдига бориб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, бугунги ташрифдан мақсадини баён қилган ҳамда агар мурожаатлар бўлса кун давомида фуқароларни қабул қилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтган.

Қолаверса мана шундай кун тартиби барча туманларда ҳам такрорланяпти, масалан Асака туманида ҳам аслида ёшлар билан учрашувга борган вилоят раҳбари, охирги мурожаатчига қадар қадар маҳаллий фуқароларни қабул қилган.

Ваҳоланки, Балиқчи туманида муаммоси бор юзлаб одамлар совуқда соатлаб турганлари йўқ. Яна ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда “Вилоят ҳокими билан учрашувда қатнашган ёшларга муаммолардан гап очмаслик уқтирилди”,- деб ёзилган.

Учрашувда ёшларимиз тўғридан-тўғри вилоят ҳокимига ўз мурожаатлари билан чиққанлиги , муаммолари жойида ҳал этилганлиги ҳақида маълумотда келтирилмаган, дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган хабар асоссиз ва ёлғон маълумот эканлигини маълум қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!