Ана холос! ХОҚ 1900-йилги ўйинлар медалини бошқа мамлакатга олиб берди

Ана холос! ХОҚ 1900-йилги ўйинлар медалини бошқа мамлакатга олиб берди

Халқаро Олимпия қўмитаси 1900-йили Парижда ўтказилган Олимпиаданинг натижасини қайта кўриб чиқди.

ХОҚ ижроқўми қарорига кўра, Франция эркаклар ўртасида 25 километрга велопойгада кумуш медалга эга бўлади.

Ўшанда кумушни Британия вакили Ллойд Хильдебранд қўлга киритганди. Аммо яқинда олиб борилган ўрганишлар натижасида, спортчи Францияда туғилиб, ўша ерда вояга етган ва 1900-йилги Олимпиадагача ва ўйинлардан сўнг ҳам француз клуби шарафини ҳимоя қилган эмиш.

Шу асосда, Халқаро Олимпия қўмитаси медални энди Британия учун эмас, Франция учун ҳисобланишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!