Бугун туманимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермерларимиз, уларга хизмат кўрсатувчи корхоналар меҳнат жамоалари, қўйингки, бутун туманимиз аҳли ўзгача қувончда. Чунки бугун Амударёлик пахтакорлар 2018 йил ҳосили учун 32 минг 524 тонна пахта етиштириб, давлат олдидаги йиллик шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар.
Албатта бундай натижага эришиш ўз-ўзидан бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, сифатли хом-ашё етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қабул қилинган ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори фермерларимизнинг ерга бўлган, ишга бўлган муносабатини тубдан ўзгартирди. Миришкор фермерларимизнинг яратиб берилган имконият ва имтиёзлардан тўлақонли ва самарали фойдаланиши, туну кун қилган фидойи меҳнатлари ўз натижасини кўрсатди.
Деҳқончилик – машаққатли иш. Ҳар қандай экинни экишда албатта илм билан ёндашиш, илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш, ҳар бир фасл ва ва ҳар бир куннинг об-ҳавосини олдиндан билиш, сезиш ва шунга қараб иш кўриш лозим. Эзгу ният билан қишнинг қаҳратони-ю ёзнинг жазирамасида ҳам ҳар бир тадбирни ўз вақтида сифатли бажарган деҳқоннинг ҳосили албатта баракали бўлади. Шу маънода бугунги эришилган ғалаба ҳам деҳқонларимизнинг, қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг, соҳага хизмат кўрсатувчи барча ҳамкор ташкилотлар меҳнат жамоаларининг ҳамжиҳатликдаги хизматлари самараси, десак ўринли бўлади.
Жорий йилда мавжуд 510 та фермер хўжаликларимизнинг 15 минг 550 гектар ерига чигит экилди, об-ҳаво қийинчиликларига қарамай текис ниҳол олишга эришилди. Қишлоқ хўжалиги экинларининг ўз вақтида суғорилиши мўл ҳосилга ишончли замин яратади. Жорий йилги ғўза вегетация давридаги сувнинг бироз танқислигини инобатга олиб, сувни тежайдиган технология – 4 та кўчма эгилувчан қувурлар комплекси олиб келиниб, фермер хўжаликларига берилди. Суғориш ишларини ўз вақтида самарали олиб бориш учун Хитой Халқ Pеспубликасида ишлаб чиқарилган 30 дона кичик кўчма дизел насослари етказиб берилганлиги ҳам ўз натижасини берди.
Бу каби чора-тадбирлар ғўза ниҳолларининг ортиқча чанқаб қолишининг ва ҳосил нишоналари тўкилишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Натижада куз бошлангунига қадар пахта майдонларимизда ҳосил қийғос очилиб, йиғим-теримга киришилди.
Пахта йиғим-терим мавсумини ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан қисқа муддатларда уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида туманда тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан терим олдидан секторлар раҳбарлари томонидан туманимиз ҳудудларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, ихтиёрийлик асосида 300 та терим отрядлари шакллантирилди.
Шуниси аҳамиятлики бу йил Амударё тумани пахта ҳосилини ҳашарчиларсиз териб олиш ташаббуси билан чиққан туманлардан бири бўлди. Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллардан буён шаклланган тизим, фидойи ва меҳнаткаш халқимизнинг ҳамжиҳатликда қилган меҳнатлари натижасида давлатга пахта топшириш бўйича шартномавий режани Қорақалпоғистонда биринчи, Ўзбекистонда биринчилар қатори ортиғи билан уддалаб, меҳнат зафарига эришилди. Бунинг учун барча юртдошларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман.
Бу йилги бунёд этилган хирмон нафақат фермер хўжаликлари даромадининг ошиши балки туманимиз аҳолиси ҳаётининг фаровонлиги ва турмуш даражасининг янада яхшиланиши учун ҳам катта аҳмиятга эга бўлди. Чунки жорий йилда пахтанинг харид нархининг оширилгани, терим учун ўтган йилларга солиштирилганда деярли икки баробардан ортиқ ҳақ тўлгангани фермерлар ва ҳашарчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширишда муҳим омил бўлди. Шунингдек, бу омил вақтинча ишсиз юртдошларимизнинг йиғим-теримда иштирок этиб, оиласига қўшимча даромад келтириш воситаси ҳам бўлди.
Пахта терими мавсумида теримчилар учун шарт-шароитларнинг яратилгани, жумладан дала бошида иссиқ овқат ва чой ташкил этилгани, илғор теримчилар доимий равишда рағбатлантирилиб борилгани, маданий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши, терим пулларининг ўз вақтида кунлик ҳисоб-китоб қилиб борилгани пахтакорларга янада куч бағишлади. Шу кунгача туманимиз бўйича жами 24 млрд. сўмдан зиёд нақд пул терим ҳақи сифатида тарқатилди. Жами йиғиб-териб олинган 32 минг тоннадан ортиқ пахтанинг асосий қисми биринчи навга топширилгани эса фермерларимизнинг юқори даромад олишини таъминлайди.
Фурсатдан фойдаланиб барча қишлоқ хўжалиги ходимларини, деҳқон ва фермерларимизни, ҳашарчи ва ёрдамчиларни, пахта йиғим-теримига ўзининг ҳиссасини қўшган барча юртдошларимизни эришилган меҳнат зафари билан чин қалбимдан табриклайман ва ўзимнинг самимий ташуккуримни билдираман. Машаққатли меҳнатингизнинг роҳатини кўриш бахти Сизга насиб этсин, азиз юртдошлар!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.