«Амир Темур тузуклари»га шарҳлар – дунёнинг турли тилларида

«Амир Темур тузуклари»га шарҳлар – дунёнинг турли тилларида

Россиялик олим Владимир Квинтнинг «Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: Тузукларга шарҳлар» монографияси олти тилга таржима қилиниб, нашр этилган.

Илгари китоб рус, ўзбек ва поляк тилларида нашр этилган ва Россия, Ўзбекистон ҳамда Польшада кенг тақдимоти ўтказилган. Энди бу асарни қирғиз, инглиз ва хитой тилларида ҳам ўқиш имкони туғилди.

Китоб буюк саркарда ва атоқли давлат арбоби, стратег Амир Темур ижодининг қайта чоп этилган факсимиль нусхаси ҳисобланади

Муаллиф «Темур тузуклари»ни синчиклаб ўрганиб чиққан, китобнинг давлат арбоблари, етакчи-стратеглар ва стратегик ўқитиш бўйича мутахассислар учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган қисмларининг қисқача мазмунини тузган ва уларни шарҳлаган.

Ушбу асар давлатлар раҳбариятига давлат, ҳарбий ва хўжалик бошқаруви даражасида стратегик қарорлар қабул қилишда ёрдам бериш ҳамда Амир Темур тажрибасини оммалаштиришга қаратилган, чунки кўпчилик экспертларнинг фикрича, “Тузуклар”да баён этилган ғоялар ҳозирги кунларда, замонавий дунёда ҳам, ҳар қачонгидан долзарброқдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!