Амир Темур солиқ ундирувчилар халқнинг устига юк бўлмаслиги учун нима қилган?

Амир Темур солиқ ундирувчилар халқнинг устига юк бўлмаслиги учун нима қилган?

Соҳибқирон бобомиз Амир Темур ўз тузукларида шундай ёзади: “Амр этдимки, раиятдан мол-хирож йиғишда уларни оғир аҳволга солиб қўйишдан ёки мамлакатни қашшоқликка тушириб қўйишдан сақланиш керак. Негаки, раиятни хонавайрон қилиш (давлат) хазинасининг камбағаллашишига олиб келади. Хазинанинг камайиб қолиши эса сипоҳнинг тарқалиб кетишига сабаб бўлади”.

Эътибор беринг, ушбу фикрларда солиқ тўловчи халқ ва солиқ йиғувчи давлат ўртасидаги иқтисодий муносабатлар ўта нозик эканлиги, солиқнинг миқдори мўътадил бўлиши зарурлиги, бу қоидага риоя қилмаслик ўта ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлиги аниқ ва равшан ифодаланмоқда.

Бинобарин, Амир Темургача бўлган даврда солиқ йиғувчиларнинг иш ҳақи солиқ тўловчилар ҳисобидан бўлган. Улар қонунда кўзда тутилмаган солиқларни ундиришга ҳам ҳаракат қилар эдилар. Соҳибқирон бобомиз эса солиқ ундирувчиларга халқнинг устига юк бўлмаслиги учун уларга маош тайинлаган. Энг муҳими, ўз қамровидаги давлатларда адолатли ва мукаммал солиқ тизимини яратган. Бунга тарих гувоҳ.

Буюк Темур қишлоқ хўжалигида солиқни экиндан олинган ҳосилга ва ернинг унумдорлигига қараб белгилашни жорий қилган. Ҳали даромад манбаи бўлмасдан солиқ олиш мумкин эмаслигини қаттиқ ман этган. Аслида ҳам ҳосил пишди дегани деҳқоннинг чўнтагига дарҳол пул тушишини билдирмайди-ку?! Аввал ҳосилни йиғиш, тозалаш, саралаш ва бозорга олиб чиқиб сотиш керак-ку! Шу жиҳатдан, унинг солиқ сиёсатини ташкил этиш бўйича билдирган ғоялари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Ҳаммамизга яхши маълум, солиқлар аслида давлатнинг мустаҳкам бюджетини шакллантиришга қаратилган тушумлар манбаи бўлиб, ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришга қайта йўналтирилади. Ҳар бир фуқаро ўзи тасарруф этган мулки ёки даромадининг белгиланган улушини мамлакат ривожи учун ажратиши бу иқтисодий жараённинг барқарорлигини таъминлайди.

Бугунги кунда солиқлар ва йиғимларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва бошқа шу каби муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан тартибга солинади. Юртимизда солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган барча имкониятлар замирида аввало, тадбиркор бой бўлса давлат ҳам бой, аҳоли турмуши фаровон бўлади, деган ягона ғоя мужассам экани кундек аён.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида моддама-модда кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам бежиз қизғин тортишувларга сабаб бўлгани йўқ. Чунки мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши натижасида амалиётда бир-бирини зидловчи қонун ҳужжатлар юзага келишининг олди олиниб, аниқ соҳалардаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-хуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилади.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 15 июлдаги тегишли фармонига мувофиқ, ишлаб чиқилган қонун лойиҳасининг асосий мақсади – ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Демак, қонун лойиҳаси ҳам тўғридан-тўғри амал қиладиган ҳужжатга айланиши лозим.

Хўш, қонун лойиҳасига киритилган асосий ўзгаришлар нималардан иборат? Янги таҳрирдаги Солиқ кодексида қандай янгиликлар акс этмоқда?  

Аввало, мазкур ҳужжат билан ер солиғи бўйича берилган имтиёзлар, ер участкалари эгаллаган қисми бўйича, соғломлаштириш ва дам олиш жойлари, дам олиш уйлари, аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмни ташкил этиш учун белгиланган жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса ва туристик зоналарда жойлашган бўлса, санаторий-курорт хизмати учун фойдаланишга берилган, туристик зонада жойлашган кўчмас мулк объектларига мол-мулк солиғи бўйича берилган имтиёзлар бекор қилиняпти.  

Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилмоқда.

Яна бир муҳим янгилик – лойиҳага Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги тегишли қарорининг 8-бандига асосан балиқларни етиштириш (ўстириш) учун сунъий сув ҳавзаларига нисбатан қонун ҳужжатларида оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин ҳамда солиқ имтиёзлари уларга нисбатан татбиқ этилмаслиги тўғрисидаги норма киритилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, янги таҳрирдаги Солиқ кодексини мукаммал ва иқтисодий фаровонликка ҳизмат қилувчи қонун сифатида шаклланишига эришиш долзарб вазифа ҳисобланади. Қонун лойиҳасининг ҳар тарафлама пишиқ-пухта ҳолга келтирилиб, бобма-боб, моддама-модда кўриб чиқилган ҳолда қабул қилингани замирида албатта, улкан мақсадлар мужассам.

 Ботирбек ТЎРАЗОДА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси  аъзоси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Исроил вазири ўз қизини зўрлаганликда айбланмоқда

Отаси ва укаларидан бири томонидан жинсий зўравонлик қилганини айтди

Гидрометеорология хизмати агентлиги тезкор ахборот берди

19–22 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

"Рома" Шомуродов билан янги шартнома имзолашга қарор қилди

Бу ҳақда Николо Скира хабар бермоқда.

U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - чемпион!

Бугун U-17 Осиё кубогининг финал беллашуви бўлиб ўтди.

Зеленский Россияга янги таклиф берди

Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.

Чемпионларимиз автомобил билан тақдирланади

Кеча Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги финалида мезбон Саудия Арабистони терма жамоасини 2 киши кам бўлиб қолган ҳолда иродали 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионга айланди.

Россия "Пасха сулҳи"ни узайтирмайдиган бўлди

Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Трампнинг айтишича, кўплаб давлатлар раҳбарлари ундан тарифларни туширишни сўрамоқда

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, кўплаб дунё етакчилари ва ишбилармонлари Вашингтондан божхона тўловларини камайтиришни сўрамоқда.

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди.

Хитой янги водород бомбасини синовдан ўтказди

Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.

Зеленскийнинг офиси Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди.

Астрахандаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш нафар бола ҳалок бўлди

Бу ҳақда Телеграмда Россия Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.

Ғазо насронийлари маъюс Пасхага тайёргарлик кўраётганда, Исроил 2 кунда 92 кишини ҳалок этди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 48 соат ичида Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил чодирларда бошпана топган кўчиб кетганларга ҳужумларини давом эттирмоқда.

Эксклюзив: Сунъий йўлдошлар Хитойнинг АҚШ иттифоқчисига қарши ҳаракатларини фош этди

Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар “Андижон музқаймоғи”дан заҳарландими?

Маълум қилинишича, мазкур хабар асоссиз ва Миробод туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Андижон музқаймоғи” сотувига йўл қўйилмаган.

Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган.

Исроил самолётлари хатолик билан яҳудийлар яшаш пунктини бомбардимон қилди

Аввалроқ, F-15 қирувчи самолёти ҳам хатолик билан Эшколь ҳудудига 500 килограммлик бомба ташлаган эди.

АҚШ университетида отишма содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Флорида штати университетида содир бўлган отишмада тўрт киши яраланди.

Исроил ҳужумлари Ғазонинг шимоли ва жанубига кучли зарбалар бериши натижасида 50 киши ҳалок бўлди

Бугун эрталаб Исроилнинг Хон Юнус шаҳридаги бир уйга уюштирган ҳужуми оқибатида 10 кишилик оила ҳалок бўлгани маълум қилинди

АҚШ Украинани бутунлай тарк этмоқда

АҚШ Россияга Украина билан уруш пайтида босиб олган ҳудудларни назорати остида қолдиришни таклиф қилди.

Эрон уранни бойитишни қисқартириш учун шарт қўймоқда

Эрон уранни бойитиш даражасини пасайтиришга тайёрлигини билдирди, бироқ бир шарт билан.

Эрдоған: "Нетаняҳу халқаро судлар олдида жавобгарликка тортилиши лозим"

“Туркия ёлғиз қолса ҳам, Фаластинни қўллаб-қувватлашни давом эттиради”.

Ракеталар, торпедалар, С-300. Эрон ҳарбий парад ўтказди

Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.

Bloomberg: АҚШ Украина бўйича тинчлик режасига доиpасида Россияга қарши санкцияларни юмшатишни таклиф қилмоқда

Европалик амалдорларнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар режасининг умумий мазмуни пайшанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда тақдим этилган.

АҚШ ва Хитой 3-4 ҳафта ичида савдо келишувига эриша олади

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Пекин яқин уч-тўрт ҳафта ичида савдо келишувларига эришишини кутмоқда.

Италияда мухолифат парламентга Фаластинни тан олиш ва Ғазодаги Исроил ҳаракатларини қоралаш ҳақида резолюция лойиҳасини киритди

Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.