Амир Темур порахўрларни қандай жазолаган?

A A A
Амир Темур порахўрларни қандай жазолаган?

Тарихий манбаларга кўра, Соҳибқирон бобомиз ўз давлатида коррупцияга қарши кескин курашган. У ҳукмдорга хиёнат, порахўрлик, мансабини суиистеъмол қилиш, халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўйиш сингари ўта хавфли иллатларни қатъий чоралар билангина бартараф этиш мумкин, деб ҳисоблаган.

Бир мисол, Амир Темур ҳар гал сафардан қайтганда Самарқанд аҳолисининг аҳволидан хабар олган ва маълум кунларда арзчиларни қабул қилган. Шу орқали, яъни қабул вақтида шаҳар ҳокими ва амалдорлар оддий халққа нисбатан қандай муомала қилаётганини билиб олган.

Соҳибқирон ўтказган қабуллардан бири тўғрисидаги маълумотлар бугунги давримизгача сақланиб қолган.

Унда ёзилишича, оддий деҳқонлардан бир гуруҳи мироблар ишидан норози бўлган. Негаки, мироблар ариқларни тўсиб, ким пора берса, шунга сув очиб берган, порасиз ҳеч кимга сув бермай қўйишган. Амир Темур бу қинғирликни одам ўлдириш каби оғир жиноят билан тенг, деб ҳисоблаган.

Шу сабаб бу оғир жиноятни кўриб чиқишда холис кишиларни – саййидларни чақириб, улар билан маслаҳатлашган. Улар иштирокида ўз нафсига қул бўлган миробларга одил ҳукм чиқариб, айбдорларни Зарафшон дарёсига ташлаб юборишга фармон берган экан.

Манбаларга кўра, Амир Темур қатъий чораларни йирик мансабдорларга нисбатан ҳам қўллаган. У лавозимини суиистеъмол қилиб, давлат ва халқ ҳақига хиёнат қилган шахсларни қандай мансаб эгаси бўлишидан қатъи назар, жазосиз қолдирмаган.

1404 йили Самарқандда бўлган Испания қироли Генрих III нинг элчиси Луи Гонсалес де Клавихо Амир Темурнинг 1404 йил 9 октябрь куни мансабини суиистеъмол қилиб, давлатга хиёнат қилган амалдорларни жамоатчилик кўз олдида жазолагани ҳақида гувоҳлик берган.

«У, – деб ёзади Клавихо. – Самарқанд империясида энг катта одам эди. Темурбек бундан олти йилу ўн бир ой аввал уни алкалд (вазир) этиб тайинлаб кетган эди. У бўлса шу вақт ичида мансабини суиистеъмол қилди».

Бу инсон шаҳарнинг бош майдонида қатл қилинади.

Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»сида баён этилишича, Амир Темур олим-уламолар билан суҳбатларидан бирида сўзлаган нутқида: «Мамлакатнинг аҳволи, девоннинг суиистеъмол қилинганлиги ва қилинаётганлиги, оддий одамларнинг жойлардаги ҳокимлар томонидан қисиб қўйилиши каби ҳоллар ҳам мендан кўра сизларга аёндир. Шулар ҳақида маълумот берсангизлар, бу каби адолатсиз ишларни бартараф этувчи ҳамда шариат ва қонунларга мувофиқ чора-тадбирларни айтсангизлар яхши бўлур эди», дейди.

Бундан кўринадики, Амир Темур коррупцияга қарши курашда илм аҳлининг фаоллиги муҳим ўринга эга, деб ҳисоблаган. Бугунги кун билан солиштирганда соҳибқирон бобомиз ўша даврлардаёқ ошкаралик ва жамоатчилик назоратига кенг йўл очиб беришни мақсадга мувофиқ, деб билган.

Исматилла ЙЎЛДОШЕВ,

прокуратура фахрийси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Эроннинг «иштиҳаси» ортиб бормоқда

Эрон ўзининг тинчлик келишуви лойиҳасини эълон қилди.

Гвардиоланинг ёрдамчиси: «Ҳусанов шу қадар тезки...»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Эрон: янги ҳаво мудофаа тизими бир нечта АҚШ самолётларини уриб туширди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 3 апрель куни янги ҳаво мудофаа тизими АҚШ ва Исроилга тегишли ҳаво техникасига зарба берган.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

Россиялик собиқ футболчи Ҳусановни юлдуз марказий ҳимоячилардан устун қўйди

Собиқ футболчи Владислав Радимов "Манчестер Сити" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

ФИФА Осиё термасини футболдан четлатиш билан таҳдид қилди

Непалда футбол соҳасида жиддий инқироз юзага келди ва бу ҳолат ФИФА томонидан санкциялар қўлланилишига олиб келиши мумкин.

Синдаров Фишердан кейинги энг катта сенсация бўлди — Смагин

Россия Шахмат федерацияси вице-президенти Сергей Смагин Кипрда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаровнинг иштирокини юқори баҳолади.

Исроилнинг Ливанга ҳаво ҳужумида 13 хавфсизлик ходими ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reutersга таяниб Ливан президенти Жозеф Аун маълум қилди.

Трамп: АҚШ Эрон билан келишув бузилса, энг илғор қуроллардан фойдаланишга тайёр

Бу ҳақда у New York Postга берган интервьюсида айтган.

Ливанда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони эълон қилинди

Ливанда Исроил ҳужумлари сабаб 1500 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди.

Трамп Эрон сиёсати бўйича келишмовчиликлар фонида разведка раҳбари Тулси Габбардни ишдан бўшатмоқчи бўлган

Трамп Габбарднинг Конгрессдаги чиқишидан норози бўлган, чунки у ҳарбий сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватламаган деб ҳисобланган.

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари 19 йилга қамалди

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Попов 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди

2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.

“Oлмалиқ кон-металлургия комбинати”га 48 млрд сўм қўшимча компенсация белгиланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

ChatGPT ва OpenAIни Флорида университетидаги отишма учун қурбон бўлганлар оиласи судга бермоқчи

Бу ҳақда The Times ва бошқа халқаро нашрлар хабар қилмоқда.

Нетаняҳу Ливан билан дарҳол музокара бошлашни буюрди

Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Ҳарбий жиноят: 250 нафар одам қириб ташланди

АҚШ ва Эрон ўртасида 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганидан кўп ўтмай, Ливан ҳудудидаги вазият яна кескинлашди.

«Минглаб жасадлар»: Эронда уруш қурбонлари сони эълон қилинди

Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Исроил армияси Байрут аҳолисини уйларини тарк этишга чақирди

Янги зарбалар кутилмоқда.

Ливан Бош вазири Покистондан Исроил ҳужумларини тўхтатишда ёрдам сўради

Наваф Салам покистонлик ҳамкасби Шаҳбоз Шарифга мурожаат қилиб, Ливанни ҳам Эрон билан боғлиқ ўт очишни тўхтатиш келишувига киритишни сўради.

Афғон қозонлари ичига яширилган «хуфиёна сир» ошкор бўлди

Қозонлар ичига яширилган наркотик моддалар фош қилинди.

АҚШ–Эрон келишуви Ливан масаласида тўсиққа учради

АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви Ливандаги вазият туфайли издан чиқиши мумкин.

Экологик таълим боғчалардан бошланмоқда

Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.