Амир Темур ғалабаларининг сири нимада?

A A A
Амир Темур ғалабаларининг сири нимада?

Амир Темур ақл ва қалб моҳиятини фалсафий англаган, кенг илм ва  билимга эга, ноёб қобилият эгаси бўлган. У ақл ва қалбнинг жамият тараққиётидаги, инсонлар маънавиятидаги аҳамиятини яхши тушуниб, уни амалда қўллаш, давлат сиёсати даражасига кўтариш заруриятини фалсафий таҳлил қилиб, халқ бирлиги, миллий давлатчиликни, ислом динини мустаҳкамлашга сарфлаган буюк арбобдир.

Амир Темур инсондаги ақл, тафаккур кучини, ички руҳий дунёсини қамраб олган  ҳиссиётларини англаб, унга теран маъно берган ва унга қатъий амал қилган. Шу сабабли инсоннинг ақл ва тафаккури билан фикр юритиши яхши фазилатларнинг ривожланишига, юксак маънавият эгаси бўлишига асос бўлади, деб қараган.

Соҳибқирон қаерда ва қандай ҳолатда бўлмасин, ким билан суҳбатга киришмасин, аввало унинг фикрига, ақлига, тафаккур салоҳиятига эътибор қаратган.  Амир Темур ўзининг ўгитларида: “Ҳар кимдан кенгаш олдим, ҳар кимдан фикр ўргандим, қайси бири фойдалироқ бўлса, уни қалб хазинасида сақлаб, ишлаб билдим”, деб бежиз ёзмаган. Ушбу сўзлардан маълумки, бобомиз ўтмиш ва ҳаётий тажрибаларини ўзгалар фикри, маслаҳати, юз бераётган воқеаларни ўз ақли орқали тафаккурида қалби билан такроран таҳлил, тақриз қилиб, умумлаштириб, ягона фикрга, хулосага келган ва бу хулосаларни босқичма-босқич сиёсий жиҳатдан амалга оширишга ҳаракат қилган.

Амир Темурнинг қуйидаги сўзларида: “Тафаккур – фикрлаш (англамоқ) ва мушоҳада қилиш қобилияти, қувваи ҳофизаси кучли инсон ҳар қандай мушкулотни осон қилиш йўлини топ олади”, дейиши инсондаги ақлнинг донишмандлик билан тафаккур хулосасига келишининг, ҳаётда тўғри йўл топишининг асоси, деб тушунганлигидан далолат. 

  Соҳибқирон ҳаётий тажрибасида инсонларда маълум даражада фалсафий ички интуиция (ҳақиқатни далил билан исботламасдан, бевосита фаҳм-фаросат билан англаб олиш қобилияти) ва башоратчилик фазилатлари мавжудлигига ҳам ишонч ҳосил қилади. У Аҳмад Яссавий қабрини зиёрат қилиб, жангу жадал пайтларида туғиладиган хавфларни бартараф қилишда қуйидаги рубоийни, яъни:

Эй қоронғу кечани шаъми-шабистон этган,

Бир лаҳзада оламни гулистон этган,

Бас, мушкул ишим тушубдур, осон этгин,

Эй, барчанинг мушкулин осон этгин.

дуосининг куч-қудратини тўхтовсиз 72 марта қайтарганлигимда сезганман, деб таъкидлаган.

Ривоятларга қараганда, Амир Темур Чингизий Илёсхўжа таъқибидан Хоразм воҳасига бориб қолади. Саратон иссиғида чўлу саҳрода ёлғиз кезиб, тўқайзорда дам олиб ётганида бир чумоли буғдой донидан олиш учун 7 марта буғдой поясидан юқорига кўтарилиб, қайта пастга юмалаб, донсиз йиқилаверади ва охири еттинчи уринишида буғдой бошоқ донидан олиб тушишга эришади. Бу воқеани кузатган Амир Темур умидсизликка чек қўйиб, шижоат билан жойидан туриб, сафдошларини топади.  Катта кучга эга бўлиб, ғалабага эришади.

Ёхуд Амир Темур Шаҳрисабзда мактабда ўқиб юрган кезларида домла ўқувчиларга “Эртага ҳаммангиз биттадан чумчуқ сўйиб олиб келасизлар. Лекин чумчуқни сўйганингизни ҳеч ким кўрмасин”, деб топшириқ беради. Эртасига Амир Темурдан бошқа барча ўқувчилар биттадан чумчуқ сўйиб, ҳеч ким кўрмаганлигини айтишади. Амир Темурдан “Нимага сен чумчуқни сўйиб келмадинг?”, деб сўраганда “Устоз, ҳеч ким кўрмайдиган жойни тополмадим”, деб жавоб беради. Домла эса ҳеч ким кўрмайдиган жойнинг манзилини айтиб, яна сўйиб келишга буюради. Бунга бобомиз: “Кечирасиз устоз, сиз айтган ўша пана жойни ҳам Аллоҳ таоло кўради-ку!” деб жавоб беради.

Соҳибқироннинг ёшлигиданоқ ноёб қобилият, ақл ва тафаккурга эга эканлиги ҳаёти давомида кўплаб мушкулотлардан осон чиқишига замин яратди.

Шу сабабли Амир Темур ақл, қалб, тафаккурий онгни ривожлантириб, ақл кучи билан иш тутишни давлат сиёсати даражасига кўтариб, таълим-тарбия, илм-фан ва маданиятни ривожлантирди. Ақл билан иш кўришни, масъулиятни сезишни, қонунга қатъий риоя қилишни, кучли интизом ўрнатишни темурийзодаларга мерос қилиб қолдирди. Жиноят ва жазони ақл тарозисида ўлчаш тартибини ўрнатди.

Амир Темурнинг шарқона маънавий ва фалсафий салоҳиятининг асл моҳиятини ташкил қилган учлик - бу “ақл – қалб – тафаккур” эканлиги ижтимоий тараққиёт ривожида катта аҳамиятга эга бўлган омил сифатида ўрганилса, фан дастурларига киритилса, янгиланиб бораётган Ўзбекистон келажагини таъминловчи  диний ва дунёвий илм эгалари, ўз келажагини кўра оладиган баркамол авлодлар етишиб бораверади.

А.САФАРОВ,

Регистон ансамбли илмий ходими.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди

Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»

Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Жин ургур бўғозни очинглар, ақлдан озган ярамаслар, йўқса дўзахда яшайсизлар — Трамп

АҚШ президенти Эрон раҳбариятига Ҳўрмуз бўғозини очиш талаби билан мурожаат қилди.

АҚШ Эрондаги қутқарув операцияси давомида ўз самолётларини йўқ қилишга мажбур бўлди

Reuters агентлигининг ёзишича, америкалик учувчи икки сутка давомида тоғларда яшириниб юрган ва тунда эвакуация қилинган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.

"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)

Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.

Тошкентда зилзила содир бўлди

Тожикистонда 10 км чуқурликда 5.5 магнитудали зилзила қайд этилди.

Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди

Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.

Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”

Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.

Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.

АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди

Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.

Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда

Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.

Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.

Украина террорни экспорт қила бошлади...

Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.